Ота-оналарни эъзозлаш кексаларни эъзозлашнинг бошидир
03 апрел 2017 й.
1296 марта ўқилди.

 Ота-оналарни эъзозлаш кексаларни эъзозлашнинг бошидир

Ҳар бир ота-она ỹз фарзандини чексиз меҳр-муҳаббат, шавқат, куч-ғайрат ва моддий имкониятларини сарфлаб уларни тарбиялайди ва таълим беради. Фарзандлар ҳам ёшлигидан  бошлаб, дунёга келишига сабаб бỹлган ота-оналари  ҳақларини адо этишлари борасида тушунтириб борилишади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг йигирмадан зиёд ояти шарифаларида фарзандларга ота-она  ҳурмати, иззати, уларга доимо яхшилик қилиш ва розиликларини топиш муҳим амаллардан бири эканини баён қилган. Жумладан, Аллоҳ таоло Анкабут сурасининг саккизинчи ояти каримасида шундай васият қилинади:

«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик…»

Демак, фарзанд ота-онасига яхши муомалада, ширин сухандон бỹлишлари лозим бỹлади. Жаноб Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ỹз ҳадисларида ота-онага яхшилик қилиш ҳақида шундай деганлар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Роббининг розилиги  ота-онанинг розилигидир. Роббининг норозилиги  ота-онанинг норозилигидир,» дедилар».

Имом Ғаззолий (р.а) ỹзларининг китобларида ота-онанинг розилиги ҳақида гапириб туриб, қуйидаги мисрани айтганлар:

Осмондан тушса Исо (а.с),

Ҳаққингга қилса дуо.

Тавбанг қабул бỹлмас асло,

То падар бỹлгунча ризо.

Фарзанд ота-онанинг розилигини олиш учун қуйидаги амалларни бажаришлиги зарур бỹлади.

·       Аввало барча ишларда ота-онадан маслаҳат олишлари;

·       Яхши нарсаларни ỹзидан аввал ота-онага тақдим этади;

·       Ота-онанинг маслаҳатлар ва насиҳатларини жону дил билан қабул қилиши;

·       Ота-онанинг рухсатисиз уларнинг хонасига кирмаслик;

·       Уларнинг олдида баланд овозда гапирмаслик, «уфф» демаслик;

·       ота-онадан олдин таомга қỹл узатмасликдир.

Расулуллоҳ (с а в) марҳамат этадилар: « Ота-онасига яхшилик қилиб, яхши муомалада бỹлиб, уларни мазмун этган кишининг умри баракали, узун бỹлади.аксинча уларни ранжитиб, хафа қилган кишининг умри қисқа булади».

Қиёмат куни энг оғир жазолановчилар ота-онасини ранжитганлар  бỹлади. Ўша даҳшатли кунда Аллоҳ рахматидан уларни узоқ қилади.

Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади: Бир киши йиғдаб қолган ота-онасини ташлаб ҳижрат қилиш учун Набийнинг (с. а. в) олдиларига келганида, Расулуллоҳ (с. а. в): «Уларнинг олдига қайтгин ва уларни қандай йиғлатган бỹлсанг, шундай кулдиргин», дедилар.

Хулоса қилиб айтганда, ота-онангга ҳеч бир озорни раво курма! Қандай яхши сỹз бỹлса ỹшани раво кỹр! Фарзанд ота-онасининг ёнида ỹзини қанчалик хокисор тутса, шунчадик яхшидир.

   Газли шахар «Абдул кодир Жилоний »

             жомеъ масжиди имом-хатиби: Г.Хусенов.

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram