Ўтганларни хотирлашга бурчлимиз
15 май 2015 й.
1546 марта ўқилди.

 Ўтганларни  хотирлашга бурчлимиз

Азизлар ҳоли ҳаётимизда  ҳаёт машаққатларини кўрган ёши  улуғлар билан  мулоқотда  уларнинг  биринчи сўзи  дуоси  юртга тинчлик хотиржамлик  сўрашларини  ,унга кўз тегмасин  деб айтишларига доим гувоҳимиз  ,сабаби  бу улуғ немат  қадрини  улуғлигини   ҳаётларида  кўришган  .ота  боболари  ватан ҳимояси  учун  жангоҳларда  қолиб  кетишган .ўзлари  етимликда   фронт орти   машаққатли  даврни  бошларидан ўтказишган .Ҳозирги ёш авлод  Хотира  ва қадрлаш  кунини нишонлаш  аслида бизнинг бой  ананаларимиз ,миллий  урф –одат ва қадриятларимиздан  эканлигини  англашлари , ғанимат нуроний  отахону  -онахонларга  нисбатан  ҳамиша  эҳтиромда  бўлишлари ва дунёдан  ўтганларини  ҳақларига  динимиз  таълим  бергаридек   (ҳашр сураси 10 оятида “Улардан кейин (дунёга )келадиган  зотлар айтурлар :Эй ,Раббимиз!Ўзинг  бизларни  ва биздан  илгари  имон билан ўтганларни  мағфират  этгин  ва  қалбимизда  имон  келтирган зотларга  нисбатан  гина пайдо қилмагин !Эй ,Роббимиз,Албатта ,Сен меҳрибон ва раҳимли зотдирсан !”)  гўзал дуолар  қилишимиз.  Бу юртни  бизгача  кўз қорачиғидек  асраб  мерос  қолдирган  улуғларга  муносиб  ворис  бўлишимиз   , ёшимиз , касбу-коримиздан қатий назар мамлакатимизда ҳукум сураётган  барқарорликни  асраб авайлаш ,мустаҳкамлаш  учун тинмай  меҳнат  қилишимиз  лозим .Бизнинг ҳаракатимиз нима билан бўлади ? Албатта ,огоҳлик,сезгирлик ва ҳушёрлик билан  бўлади. Аллоҳ таоло каломида Моида  сураси 2-оятида “Эзгулик  ва тақво  (йўли)да  ҳамкорлик  қилингиз,гуноҳ ва  адоват  (йўли)да ҳамкорлик  қилмангиз...!” деб  яхшилик,тинчлик, ободчиликда  доим  ҳамкор  бўлишимизни ,маъсият , душманчилик ,хиёнатда  мутлақо ҳамкор бўлмасликни   баён қилади.яъни  доим ҳушёрлик  талаби .    Биз шундай  фазилатгаларга  эга  бўлар эканмиз ҳеч қандай ёвуз кучлар  осойишталигимизга  путур етказа ломайди .
Азизлар  Аллоҳ  таолодан барча  марҳум  аждодларимизни  ўз раҳматига  олишини  сўраб  дуода бардавом  бўлишимизни , ҳаёт  бўлган  пиру бадавлат  кексаларимизни  хизматида  бўлиб  ,икки дудё  бахтига  барчамизни  мушарраф  айласин .   
 
 
 
 
 
Усто фарҳод жоме масжиди
 имом хатиби   С.Рахимов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram