Пандемияда чиқарилган тартиб-қоида ва қарорларга амал қилиш вожиб.
08 апрел 2020 й.
58 марта ўқилди.

 Пандемияда чиқарилган тартиб-қоида ва қарорларга амал қилиш вожиб.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:
 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!”, деб марҳамат қилган (Нисо сураси 59-оят).
Касаллик қайси юртда кенг тарқалса, карантин вожиб бўлади. Бундай пайтда ишлар соҳа мутахассислари ва шифокорларга боғлиқ бўлиб, барчага расмий идоралар томонидан чиқарилган қонун-қоида ва чора-тадбирларга амал қилиш лозим бўлади. Биринчи навбатда касалликни кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат томонидан жорий қилинган карантинга амал қилиш зарур.  
Бу масалага далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтириш мумкин: Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вабо касаллиги борасида шундай деганлар: “Агар бир жойда касаллик (вабо) борлигини эшитсангиз, у жойга борманг. Агар сиз турган жойда касаллик тарқалса, ундан қочиб бошқа жойга чиқиб кетманг” .(Имом Бухорий ривоятлари).
Бу ҳадисдан очиқ-ойдин маълум бўлдики, вабо қаерда тарқалса, бирор-бир киши учун вабодан қочиб бошқа жойга бориши дуруст эмас. Агар киши вабо тарқалган жойдан ташқарида бўлса, ичкарига кириши дуруст эмас. Бу нарса вабо касаллиги тугагунгача давом этади.
Юқоридаги ҳадисни қуйидаги Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадиси шариф қўллаб-қувватлайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: “Моховдан шердан қочгандек қочгин”, деганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соғлом билан касални бир-бирига аралашмаслиги борасидаги кўрсатмаларини ҳатто ҳайвонот оламига ҳам тегишли экани кишини ҳайратга солади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай деганлар: “Киши касал туялар ёнига соғлом туяларини ҳайдаб бормасин”.
Фиқҳий қоидалардан бири шуки, “Айни пайтда саломатликка ва келажакда тинч-тотувликка сабаб бўладиган нарсага амал қилиш шариат ва ақл нуқтаи назаридан вожиб ҳисобланади”.
Ҳар қандай юқумли касалликка чалинган киши касаллигини бошқаларга ҳам юқтириб, соғлом инсонларга зарар етишига сабабчи бўлиб, натижада ўзи гуноҳкор бўлмаслиги учун ўзини нохуш сезган вақтида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши лозим бўлади.
 Манбалар асосида тайёрланди.
ЎМИ Бухоро вилоят вакиллиги Матбуот хизмати
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:17
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram