Қалбларни мусаффо айланг!
31 май 2017 й.
1143 марта ўқилди.

                                  Қалбларни мусаффо айланг!


Рўза араб тилида “совм” деб аталади ва бир нарсадан ўзини тийиш маъносини англатади.
Шариатда эса тонг отгандан , кун ботгунича Аллоҳнинг розилигини тилаб, ният қилиб , емоқ-ичмоқ ва жинсий алоқадан ўзини тиймоққа айтилади .
Рўзанинг асосий мақсади вужудни поклаш ва қалбларни мусаффо айлашдир . Рамазон ойи ибодати туфайли сабр –қаноатга ўрганиб, нафсоний ва шаҳвоний орзу ҳавасларга чек қўйилишиг одатланиб руҳан ва ахлоқан тарбияланамиз.
Рўза тутган одам сабрли ва бардошли бўлади. Ҳадиси шарифда “ Рўза сабрнинг ярмидир” дейилган. Рўзадорлар сабр тоқатли , чидамли бўлса, кўзлаган мақсадига эришади.
Рўза ибодати инсонга ўзлигини танитади, инсонийлик мақомидамустаҳкам туришга кўникма ҳосил қилади ва тубанлашиб кетишга йўл қўймайди. Зеро Аллоҳ таоло қадр-қиммати ва даражасини сақлай олганларни охиратда беҳисоб ажт-савоблар ваъда қилади: “Ҳеч шак-шубҳа йўқки , сабр-тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла –тўкис берилур “ (Зумар,10).
Рўза туфайли очлик нималигини бошимиздан ўтказиб , доимо оч юрганларнинг ҳолини тушуниб етамиз .Зеро кун давомида ўзини ҳаром-ҳариш нарсалардан тўхтатиб турган инсон йилнинг қолган ўн бир ойида ҳам гуноҳ ва фаҳш ишларни қилмасликка ҳаракат қилиши турган гап.
Парвардигор бандаларига меҳрибон ,уларнинг тоқатидан ташқари ишларни буюрмайди . Шунинг учун рўзада сафардагиларга ва касалларга енгиллик берган. Ҳомиладор ва эмизикли боласи бор аёллар ҳам беморлар қаторига қўшилади.Улар сафарлари тугагандан сўнг ёки касаллари соғайгандан сўнг бир кунига бир кун қазо тутадилар. Шунингдек ёши улуғ, беқувват қариялар ва сурункали касаллиги бор кишилар рўза тутишдан озодлар, лекин ҳар бир тутилмаган куни ҳисобига бир мискинни овқат билан тўйғазиб фидя беришлари буюрилган.
Муборак рамазон ойидақилинган ҳар бир ибодат  ва хайрли ишларнинг савобини беҳисоб кўпайтиришини яратганга тилайлик . Ҳаммамиз муқаддас ойда яхши амаллар қилишга шошилайлик! Рўза туфайли олийжаноб фазилатларимизни бойитишни Аллоҳ таоло насиби рўзи айласин!

 


    Жондор  тумани “ Самончуқ “ жоме масжиди

имом хатиби Мубинжон Рахматов .

 
  


 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram