Қаноат-олий фазилат
05 феврал 2016 й.
2057 марта ўқилди.

 Қаноат-олий фазилат

Аллоҳ таоло барча одам фарзандларини турли хил қилиб яратди ва уларнинг ризқини ҳам ҳар хил қилиб тақсимлади. Бу инсонлар учун улуғ бир имтиҳондир. Уларга берилган озми-кўпми ризқга одам боласи шукр қилиб, қаноат қиладими ёки ношукрлик қилиб Аллоҳга осий бўладими? Банда берилган ризқу-насибага шукр қилса, Аллоҳ неъматларини зиёда қилиб беришини Ўзининг каломида зикр қилган: “Яна Роббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз. Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман…. » (Иброҳим сураси 7-оят).
 
Қаноат-инсондаги улуғ фазилатлардан биридир. Бу улуғ фазилат соҳиби: бахиллик,  ҳасад, кўраолмаслик каби шайтоний иллатлардан холи бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: «Ҳақиқий бойлик молу-мулкнинг кўплигида эмас, балки ҳақиқий бойлик нафсни тўқлигидадир» деганлар. Ҳаким Ҳотам Лифофий айтадилар: «Тўрт нарсани тўрт нарсадан талаб қилдик, у қаноатда экан, раҳматни кўпликдан изладик, озликда экан, неъматни таом ва кийимдан қидирдик, сатрда, яъни, Аллоҳ ёпган айблардан ва Исломда экан».
 
Қаноатли инсон азалдан тақдирида ёзилган ризқига рози бўлиб яшайди, ҳамда ортиқча мол-дунёга ҳирс қўймай борига шукр қилиб, озига қаноат қилади.
Қаноат борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари барчамизга ибрат ва намунадир. У зот алайҳиссалом  ўзлари ва аҳли аёлари учун оддий ва камтарона ҳаёт тарзини ихтиёр этганлар. Шундай экан хотинлар ўз эрларидан, фарзандлари эса ота-оналаридан уларнинг тоқатлари етмайдиган нарсани талаб қилмасликлари, балки шукр ва сабр билан ҳаёт кечиришлари керак. Қайси бир банда Аллоҳ  ризосини, Расулуллоҳнинг шафоатлари, охиратни ихтиёр этса, неъматни борига қаноат қилиб яшасин. Бу ҳақида Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: «Эҳтиёжидан ортмайдиган ризққа эга бўлиб Аллоҳнинг берган ана шу  ризққа қаноатт қилиб яшайдиган мусулмон киши батаҳқиқ нажот топади» (Муслим ривояти).
 
Улуғ шариятимиз мол-дунёни фақат ҳалол йўл билан топишимизга  ва унинг шукрини адо қилишимизга буюради. Аллоҳ таъоло мусулмонларни охиратни деб дунёни, дунё деб охиратни унитмасликка чақириб: « Аллоҳ  сенга ато этган  нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин», дейди. 
 
   Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (бошқаларга) эҳсон қил! (Қасас, 77) деб таъкидлайди. Ўтган улуғ зотларнинг солиҳа аёллари ва қаноатли фарзандлари оталари рўзғор ташвиши билан кўчага чиқиб кетаётганларида: «Биз ҳар қандай қийинчиликка, ҳатто очликка ҳам  чидаймиз, аммо дўзах азобларига бардош бераолмаймиз. Шунинг учун уйга  ҳаром ризқ олиб келманг!» дейишар экан. Роббимизнинг неъматларини  катта-кичик демай, уларни шукрини бажо келтиришимиз зиммамиздаги бурчимиздир. Аллоҳга ҳамду сано айтиш, унинг неъматларини шукрини адо этиш бор неъматга қаноат қилиш банда учун ҳам ибодат ҳам Аллоҳнинг унга берган катта мукофотидир.
 
   Юртимиз мустақил бўлгандан кейин кўпгина неъматлар қатори Ислом неъмати бизларга насиб қилди. Кўпгина масжидлар мусулмонларга ибодат учун очиб берилди. Бу улуғ неъматни шукрини адо қилиб, қаноатли бандалардан бўлишимизни Аллоҳ насиб айласин!
 
 
Бухоро шахар 
Сайфиддин Бохарзий Жомеъ масжиди 
имом-хатиби Камалов Равшан 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:40
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram