Қарилик гашти
22 май 2015 й.
669 марта ўқилди.

 Қарилик гашти

 
Бухоро вилояти имом-хатиблари “9 май - Хотира ва Қадрлаш байрами” муносабати билан кексалар, уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларини зиёрат қилишди. Айниқса, ҳудудимизнинг чекка қисмларида яшаётган меҳнат фахрийлари ва уруш қатнашчиларидан хабар олиб маънавий ва моддий ёрдамларини аямадилар. Хусусан, Бухоро тумани “Имом Аъзам” жомеъ масжиди имом-хатиби Бақоев Раҳмон шу тумандаги Саховат ҚФЙ Усмон Носир кўчасида яшовчи Салимов Мурод бува билан учрашди. Мурод бува 1920 йилда туғилган бўлиб, “Улуғ ватан уруши” да қатнашган ва ўз юртини фашистлар босқинидан ҳимоя қилган қаҳрамондир. У фронтдан соғ-саломат қайтиб, турли медаллар билан тақдирланди.
Ҳозирда ўз фарзандлари ва неваралари бағрида бахтли қариликни суриб ўтмоқда. Ҳар сафар фарзандлари атрофида тўпланиб қолса, мустақиллик неъмати, тинчлик неъмати ҳақида турли ҳикоялар сўзлаб беради. 
“Имом Аъзам” имом-хатиби Бақоев Раҳмон табаррук буванинг уруш даври ҳикояларидан тинглар экан, бугунги ҳаётимиз нақадар бахтли ҳаёт эканлигини ҳис этди. Сўнг буванинг юракларини овлаш, дуойи фотиҳаларини олиш мақсадида совға саломлар бериб қайтди.
 
 
Бақоев Раҳмон
Имом Аьзам жомеь
масжиди имом хатиби
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:34
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:35
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram