ҚАРЗ ОЛИШ-БЕРИШ ОДОБЛАРИ.
06 март 2017 й.
1428 марта ўқилди.

 ҚАРЗ ОЛИШ-БЕРИШ ОДОБЛАРИ.

Инсон ҳаёти доимо бир текис  давом этмайди. Инсонлар бир-бирига нисбатан ўзаро ёрдам ва кўмакка муҳтож бўладилар.
Пайғамбаримиз САВ: “Бирорта мусулмон киши бошқа бир мусулмонга икки марта қарз берган бўлса, садақа қилганликни савобини топади”, деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: “Садақа қилган одамга ўнта савоб бўлса, қарз берган одамга ўн саккизта савоб бўлади. Чунки садақа сўровчи кишида эҳтимол эҳтиёжида етадиган бирор нарса бўлиши мумкин. Аммо қарзни фақат муҳтож киши сўради” дедилар. (Имом Ибн Можа ривоя қилган ҳадис) мана шу ҳадисга мувофиқ қарз олиш ва бериш динимизда жоиз эканлиги маълум. Лекин, қарз олиш ва беришни ўз қонун-қоидалари ва унинг одоблари ҳам бор. Пайғамбаримиз (САВ) “Кимки бировдан қайтариб бериш ниятида қарз олса, Аллоҳ унга қарзини узишга ёрдам беради. Кимки молига талофат етказиш мақсадида олса, Аллоҳ унинг ўзига талофат етказади”, деганлар. Қарзни фақат унга муҳтож бўлганда олиш олганда ҳам уни вақтида қайтариш зарур. 
Аммо бировга ҳасад қилиб, молига кўз олайтириб бировни моддий инқирозга учратиш, мол дунёсидан айириш мақсадида қарз олиш гуноҳи азим эканлигини унутмаслик керак. Қарз олди берди қилаётганда, албатта, уни қачон қайтаришини ёзиб қойиш ва тайинлаш лозим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Эй иймон келтирганлар, бир-бирингиздан бирор муддатда қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйинглар!” деган. Бу ояти карима билан Аллоҳ таола инсонийлик фазилатларини намоён этиб улар орасида ўзаро тушунмовчиликлар, турли низолар чиқмаслигини таъминлайди. Қарздор киши қарзини имкон борича тезроқ узишга ҳаракат қилиши лозим. Қарзига узишга етадиган моли бўла туриб уни эгасига бермай орқа суриб юриш қарз берган инсонга нисбатан ўтказилган зулмдир. Шу маънода ҳадис ворид бўлган. Қарзини узишга қодир бўла туриб уни адо этмай вафот этиб кетган киши ҳақида айтилган ҳадисга кўра, ундай киши гуноҳкор бўлади, унинг гуноҳини Аллоҳ таоло кечирмайди. Ҳатто, Расулуллоҳ (САВ) ундай кишини жанозасини ўқимаганлар. Аммо, шуни алоҳида айтишимиз жоизки ҳақиқатан ҳам муҳтожлиги туфайли қарз олган, лекин, уни адо этолмай вафот этиб кетган киши ҳақида ҳам ҳадис варид бўлганки, бундай ҳолатда қарз олган кишини нияти яхши бўлгани учун, аммо, тақдир тақозоси билан қарзини уза олмай вафот этиб кетганлиги сабабли қиёмат  куни қарз берган одамни Аллоҳни ўзи рози қилади. Яъни қарз бергани эвазига Аллоҳ у бандани гуноҳларини кечиб юборади. Савобларини зиёда қилади. Қарздорни эса қарзидан фориғ этади, дейилади. Қарзни мажбур бўлганда олиш лозим бўлади. Аммо, ҳеч қандай мажбурият бўлмаганда, уйида турли хил машина уловларию, мол мулклари бўла туриб қарз олиб муҳлати келганда бермасдан алдаб юриш, турли баҳоналар билан найранг қилиш гуноҳдир.
Динимизда қарз берувчи кишига ҳам бир қанча масъулиятлар юклайди. Қарз беришдан мурод Аллоҳни розилигини исташ лозим. Зинҳор қарз бериш орқали мўмай даромад орттиришни кўзлаш мумкин эмас. Бировга қарз бериб, унинг эвазига қарздордан фойда олиш судхўрликдир. Судхўрлик эса гуноҳи кабира саналади. Қарз берган киши муҳлат етганга қарздорни кўб ҳам қистайвермаслиги, имкони беришга унга шароит яратиб бериши, вақтини чўзиб бериш лозим.
Агар қарзини уза олишига кўнгли етмаса умуман кечиб юбориши улуғ савобли иш бўлади. Бу ҳақда Пайғамбарларимиз Муҳаммад (САВ) ҳам: “Кимки қарзини узишга қийналган одамга муҳлат берса ёки қарзини бутунлай кечиб юборса, Аллоҳ таоло, уни ўзининг арши соясига олади”, деганлар. Қарз олди берди иши ўта масъулиятли ишдир, шунинг учун Аллоҳ таоло Қаръони каримда бу ишни алоҳида оятлар билан белгилаб, аҳамият билан баён қилиб қўйган. Бундай илоҳий таълимотларга оғишмай амал қилсак ўзимиз учун ва моли дунёмиз учун фойда бўлади. Имкон қадар қарзни ўзиданда яхшироқ қилиб адо этиш инсоний фазилат бўлиб инсон руҳига енгиллик охиратида нажот бўлади.
Қолаверса инсонни жаннатга кириши олган қарзини ўзилишига боғлиқ бўлиб қолади. Қарзи узилса жаннатга киришга имкон бўлади. Чунки қарз банданинг ҳақи бу ҳақни фақат ўз эгаси кечади, холос. Аллоҳ таоло кечмайди. Қарз олиб уни қасддан узмай юрган корчалонлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим. Айни пайтда Аллоҳни берган неъматларидан фойдаланиб, электр энергияси ва газ таъминоти, комунал тўловларини тўламасдан беэътибор бўлиб юрган қарздор инсонлар масъулиятни ҳис этиб, зиммасидаги қарзини ўз вақтида адо этса молиявий муомалаларининг ҳаммасидаги каби аниқ шубҳага ва бировнинг ҳақи зое бўлмаслигига ўрин қолмайдиган шаклда иш юритиш керак. 
Луқмон Исоев, 
Бухоро вилояти Шофиркон тумани 
“Сайид Ато” жоме масжиди имом-ҳатиби
  
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram