ҚАСАМ ҲАКИДА
12 март 2016 й.
2212 марта ўқилди.

 ҚАСАМ   ҲАКИДА

Ҳозирги кунда кўча-куйда, бозорларда, атрофимизда кўп учрайдиган ҳолатлардан бири бу қасам ичишликдир. Бирор нарса харид қилмокчи бўлсангиз баъзи сотувчилар бу фалон давлатники деб ёлғон қасам ичаверишади. Кўчада эса баъзан бекордан – бекорга қасам ичишларини кузатиш мумкин. Шунинг учун қасам ҳақида барчамиз етарлича маълумотга эга бўлишимиз керак. Қуръони Каримнинг Бақара сураси 224- оятида марҳамат қилинади: “Аллоҳ исми билан ҳар бир ҳақ  ва ботилни ўртага қўйиб қасам ичаверманглар. Аллоҳ исмини ўртага қўйиб яхшиликдан, тақводан, одамларнинг ўртасини ислоҳ қилишдан қайтманглар. Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зотдир.” 
Бу оят мазмунида қўп қасам ичишдан ва ҳар бир бўлган ёки бўлмаган нарсаларга Аллоҳни ўртага қўйиб, аҳдлашишдан Аллоҳ қайтаряпти. Кўп қасам ичиш Аллоҳнинг исмини, ҳайбатини тушириши мумкин. Худди шунингдек яхшиликни қилмаслик учун ҳам Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичиш беодоблик беҳурматлик ҳисобланади. Қасам 3 хил бўлади. Қасами лағв, қасами ғомус, қасами мунъақид.
   Лағв яъни бехуда қасам – бир киши бир нарсани аниқ, ўшандай эканлигига ишониб қасам ичади. Сўнг у айтган нарса ундай чиқмайди. Бу лағв қасам учун одам гуноҳкор бўлмайди ва каффорот ҳам бермайди. Лекин иложи борича лағв қасамни ишлатмаслик яхшироқдир.
  Ғомус  яъни ёлғон қасам – бир нарсани ёлғонлигини била туриб уни рост деб қасам ичиш ёки ростлигини била туриб унга ёлғон деб қасам ичиш. Бу хил қасам учун одам қаттиқ гуноҳкор бўлади. Бу қасамга каффорот йўқ. Фақат тавба қилиб, Аллоҳдан гуноҳини ўташини сўрайди.
Мунъақид яъни таъкидланган қасам – бир нарсани қиламан ёки қилмайман деб қасам ичиш. Масалан мен ўқишга кираман деб қасам ичсаю, бу қасамга тескари иш қилса каффорот тўлайди.  Ёки гуноҳ иш учун қасам ичса, қасамини бузиши ва каффоротини бериши шарт ҳисобланади.
 Каффорот бу – эваз. Қасамини бузган одам бир қулни озод қилиши агар бунга қодир бўлмаса 10 мискинни кийинтириши ёки таом бериши лозим. Бунга ҳам қодир бўлмаса уч кун рўза тутади.
Аллоҳнинг исми билан ёки унинг сифати билан қасам ичилади. Қуръон билан қасам ичиш дуруст. Лекин инсонлар билан, ота- боболар билан, жонли ва жонсиз нарсалар билан қасам ичилмайди. Масжид, қибла, Каъба, нон, дастурхон каби сўзлар билан ҳам қасам ичилмайди. 
Шунинг учун айтаётган гапларимизга эътиборли бўлиб, фаҳмлаб гапирайлик. Фарзандларимизга бўлар – бўлмасга қасам ичмасликни уқтирайлик. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида қасам ичиш молнинг баракасини кетказиши ҳақида ҳадислари бор. Қасамни гўёки бир оддий ибора деб ўйламасликларини тушунтирайлик. Аллоҳ барчамизни қасамимиз туфайли гуноҳкор бўлишимиздан асрасин. 
 
Маҳмуд Таробий жомеъ масжиди  
               Имом хатиби         Ш. Камалов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram