Қомусимиз- эркинлигимиз ифодаси
08 декабр 2016 й.
1284 марта ўқилди.

                    Қомусимиз- эркинлигимиз ифодаси

Аллоҳ таолонинг охирги ва мукамммал дини инсон шаънини ва унинг қадр қийматини улуғлайди.  Яратган зот Исро сурасининг 70- оятида:
 
قال الله تعالي: وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آَدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا  .
 
Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик”, деб марҳамат этади. 
Бу оятда маълум бир тоифадаги исонларнигини ажратиб, уларни мукаррам қилингани айтилмаган. Балки одам деб аталмиш барча-барча милллатлар, элатлар назарда тутилган. Бас, шундай экан инсон бу мукаррамлик ва қадр қийматини асраши керак. Шаънига доғ тушурадиган иллатлар, ёвузлик, ваҳшийликлардан ўзини асраши зарур. Инсонлар бир бирларига нисбаттан адолатда бўлиб, инсонийлик чегараларини бузмай яшасалар албатта бу мукаррамлик сақланган бўлади. Чунки динимиз адoлатга даъват этади. Бу ҳақида Наҳл сурасининг 90-оятида:
 
قال الله تعالى:  إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْإِحْسَانِ وَإِيتَاءِ ذِي الْقُرْبَى وَيَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَالْبَغْيِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ
 
Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур” , деган Роббимизнинг очиқ кўрсатмалари бор.
Исломда бировнинг эътиқодини, ирқини камситишдан қайтарилган. Аллоҳ таоло Анъом сурасида 108-оятида:
 
و قال الله تعالي: َلَا تَسُبُّوا الَّذِينَ يَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ فَيَسُبُّوا اللَّهَ عَدْوًا بِغَيْرِ عِلْمٍ كَذَلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمْ ثُمَّ إِلَى رَبِّهِمْ مَرْجِعُهُمْ فَيُنَبِّئُهُمْ بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
 
«Аллоҳдан ўзга улар ибодат қилаётганларини сўкманг-лар, яна улар билмасдан, душманлик ила Аллоҳни сўкмасинлар. Шунга ўхшаб ҳар бир уммат ишини ўзига чиройли кўрсатиб қўйдик. Сўнгра қайтар жойлари Парвардигорлари ҳузуригадир. Ана ўшанда уларга қилган ишларининг хабарини берур.»-деди. 
 
Оятга асосланадиган бўлсак эътиқод масаласи нозик нарса эканлигини биламиз. Киши агар бировни эътиқoди билан камситса унинг ҳис-туйғуларини жароҳатлаган бўлади. Бу ҳолатга чидай олиш қийинлигиндан, камситган кишига ҳам шундай жавоб келиши мумкин. Чунки, ҳар кимнинг эътиқодини Яратган ўзига зийнатлаб қўйган. Балки мусулмонлар бировларни нотўғри ақададалигини кўрсалар уларга имкон қадар фақат Аллоҳнинг розилигини истаб, уларга тўғри йўлни милойимлик ва чиройли муомалада тўшунтирадилар. Бу бизнинг муқаддас китобимизда ўз аксини топган. Аллоҳ таоло бу ҳақида:
 
قال الله تعالي: ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنْ ضَلَّ عَنْ سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ.
 
(Эй, Муҳаммад!) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир”, деган.
Шу кеча кундузда биз Асосий қонунимиз қабул қилинган кун арафасида турибмиз. Мана 24 йилдан буён диёримизда тадбиқ қилиниб келаётган шу қонун асосида юртимизда ўттиз милиондан ошиқ, турли миллат ва дин вақиллари тинч-тотув ҳаёт гузаронлик қилиб келмоқдалар.
 Бош қомусимиз том маънода эркинликнинг қонуний ифодасидир. Унда инсон ҳуқуқи, шаъни ва қадр қиммати ойлий қадрият деб белгилаб қўйилган. Фуқароларнинг жинси, ирқи, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, улар қонун олдида тенгдир.
Конститутциямиз меъёрлари асосида ишлаб чиқилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги қонунда мамлакатимизнинг ўзига хос шароити, кўп миллатли халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамда менталитети ҳисобга олинган. Қонуннинг асосий мақсади ҳар бир шахснинг борасидаги эркинлигини таъминлаш, шунингдек, диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларини тартибга солишдан иборат. 
Юртимизда азалдан оилага, никоҳга катта эътибор қаратилган. Насл-насабни асраш, жамиятнинг маънавий даражасини кўтаришда асосий омил  оила дея эътироф этилган. 
Ўзбекистон республикаси конститутциясининг  63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларининг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади” деб ёзилган. 
Ислом динида ота-онанинг фарзанд олдида уч асосий бурчлар алоҳида эътиборга олинган бўлиб: чиройли исм қўйиш, гўзал хулқ атворли қилиб тарбиялаш.  Вояга етгач, агар ўғил бўлса, солиҳа қизга уйлантириш, қиз бўлса имон-эътиқодли мусулмонга турмушга чиқариш. Бу борада ҳам ислом дини ва бош қомусимиз ҳамоҳанг.  “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етганларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдир” (64-моддадан).
Ана шундай ҳамоҳанглик конститутциямизнинг деярли борча моддаларида мавжуд. Муқаддас динимизда Ватанга, эл-юртга садоқат  тушунчаси улуғланади. Шундай экан , бу муқаддас замин барчамизники, унда яшаётган ҳар бир инсон она-Ватан олдидаги  фуқаролик бурчларини унутмаслиги керак. 
 
 Орифжон Тўқсанов, Бухоро шаҳар
Абу Бакр сиддиқ жомеъ
масжиди имом хатиби
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram