Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида ўтказилган қорилар мусобақаси
17 декабр 2016 й.
1517 марта ўқилди.

 Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида ўтказилган қорилар мусобақаси 

 
Нуфузли мусобақаларда иштирок этадиган муносиб номзод танлаш ва ҳофизи калом қориларни рағбатлантириш мақсадида шу йилнинг 17 декабрь куни Бухоро вилоят Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳининг мажлислар залида  қорилар мусобақаси ўтказилди. 
Бу босқич ҳар йили ўтказиш анъана тусини олган Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ўртасида қорилар мусобақасига пухта тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Талабаларни тайёрлашда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан келган амалиётчилар ўз фикрларини билдириб, мусобақани ажойиб тарзда ўтиши учун ўз ҳиссаларини қўшишди.
Кўрик танловда иштирок этадиган қориларни холисона баҳолаш мақсадида қуйидаги тартибда ҳайъат тузилди:
М. Нўмонов – билим юрти мудири, раис
А. Раҳимов – билим юрти мударриси, раис ноиби 
Ж. Элов – билим юрти мударриси, аъзо
М. Акрамов - билим юрти мударриси, аъзо
А. Тожиддинов – ТИИ талабаси, аъзо
Мусобақани билим юрти маънавият ва маърифат бўйича мудир муовини А.Нажмиддинов очиб, барча мусобақа иштирокчиларига муваффақиятлар тилади. Сўнгра сўз билим юрти мудири М. Нўъмоновга берилди. У киши барчани қуръон мусобақаси байрами билан табриклаб, ҳар йили турли минтақаларда ўтказилаётган халқаро қорилар мусобақаларида диёримиз қорилари иштирок этиб, нуфузли ўринларни қўлга киритишаётганини ва диёримиздан дунё лол қоладиган қорилар чиқишига ишонишини айтди.
Мусобақа икки йўналиш яъни мужаввидлик ва мураттаблик йўналишларида олиб борилди. Дастлаб мужаввид қорилар (19 нафар талаба), сўнгра мураттаб қорилар (6 нафар талаба) мусобақада беллашдилар. 
Мусобақа якунига кўра ҳар икки йўналиш бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Мураттаб қорилик бўйича:
1-ўрин  - Мирбобоев Мираббос  -  (2-“В” курс талабаси)
2-ўрин  - Охунов Бобир   -  (2-“Б” курс талабаси)
3-ўрин - Шукуруллоев  Файзулло - (1-“Б” курс талабаси)
Мужаввидлик бўйича:
1-ўрин - Ахмаджонов Қодирали -  (2-“Б” курс талабаси)
2-ўрин - Ёқубов Муҳаммадюсуф  -    (2-“В” курс талабаси)
3-ўрин - Вохидов Мусожон -      (3-“Б” курс талабаси)
Ғолиб ва иштирокчилар билим юрти раҳбарияти ва ҳомий ташкилотлар томонидан қимматбаҳо эсталик совғалари билан мукофотландилар.
 
 
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram