Қўшничилик хақлари
18 май 2022 й.
256 марта ўқилди.

Қўшничилик хақлари

Аллоҳ таоло башариятни икки дунё  яхшиликларга етадиган, уларнинг ҳаётини тартибга солиб турадиган жуда гўзал одоб-ахлоқларни берди. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда чиройли ўрнак ва намуна бўлдилар.
Ойша розияаллоҳу анҳодан ривоят қилинади. «Набий саллолоху алайҳи васаллам: «Жаброил менга қўшни хақида шу қадар кўп тавсия бердики уни меросга ҳам шерик қилармикан деб ўйлаб қолдим» — дедилар».
Хақиқатда бутун оламлар роббисидан ҳамма Пайғамбарларга шариатни олий мақомга етказган фаришта Жаброил алайҳи саломни ҳам тавсиялари шу эди. Ҳалқимизда «Ён қўшни — жон қўшнинг» деган мақоллар ҳам бежиз айтилмаган. Пайғамбар алайҳи салом Абу Шурайҳ Калбий ривоят қилган ҳадисда шундай дейди: «Кимки Аллоҳга ва оҳират кунига иймон келтирса, қўшнисини ҳурмат қилсин» (Муттафақун алайҳ). Аслида ҳар бир мўмин киши учун мана шу ҳадис кифоядир. Кейинги пайтларда қўни-қўшнилар орасида келиб чиқаётган муаммоларни ҳаммаси дини исломни қоидаларини Пайғамбар алайҳи салом ҳадисларидан бехабарлигидандир.
Қўни-қўшничиликни ўзига ҳос муомиласини, ўзига хос жиҳати шундаки, жамиятда ҳеч бир киши қўшничилик масаласидан ҳоли эмас. Атрофга назар соладиган бўлсак, ҳар бир шахс қўшничилик хақларини билишлиги матлубдир.
Қаерда қўшничилик хақлари унитилган бўлса, ўша ерда парокандалик, келишмовчилик ва салбий ҳолатлар авж олган. Яна Абу Шурайҳ розияаллоҳу анхудан ривоят қилинади. «Набий алайҳи салом: «Аллоҳга қасамки мўъмин бўлмайди!», «Аллоҳга қасамки мўъмин бўлмайди!», «Аллоҳга қасамки мўъмин бўлмайди!» дедилар. «Ким Ё Расуллуллоҳ» — дейилди.  «Ёмонлигидан қўшниси эмин бўлмаган одам» дедилар. Бошқа бир ҳадисда «Ёмонлигидан қўшниси омонда бўлмаган одам жаннатга кирмайди» — дейилган.
Аллоҳ таоло марҳамат қилди. «Ота-онангга, қариндошларингга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинг» (Нисо сураси 36-оят).
Ҳа азизлар, Аллоҳ рост сўзлайди. Бандалар учун нима манфаатли бўлса ҳаммаси тамомила етказилди. Нима зарар бўлса улар ҳам тушунтирилди. Кимда ким мўъмин бўлай деса, икки  дунё саодатини қўлга киритай деса қўни-қўшниларга яхшиликларини кўпайтирсин. Қўшниларга зарар етказиб қўйишдан эхтиёт бўлайлик.

Пешкў туман бош имом-хатиби  Жумаев Носир

 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram