Раҳбарга итоат – эътиқоддан.
15 сентябр 2018 й.
523 марта ўқилди.

 Раҳбарга итоат – эътиқоддан.

 
  Ҳозирги тез ўзгариб бораётган дунёда юрт тинчлиги таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари майдонларда ҳарбий техника ва қуроллар ёрдамида қилинган бўлса ҳозирда бу иш бир давлат фуқароларини бир-бирига тескари қўйиш ва улар ўртасидаги ҳамжиҳатликни кетказиш орқали амалга ошириляпти.
  Аслида ислом тинчлик ва тотувлик дини бўлишига қарамасдан айни вақтда исломни бузғунчи дин мусулмонларни мутаассиб ва фундаменталист сифатида гавдалантирилмоқда. Таассуфки бунга баъзи мусулмонларнинг ҳатто аҳли илмларнинг ўзлари билмай ҳисса қўшиб қўяётганини кўриш мумкин. 
Ҳамжиҳатликни таъминлашда раҳбарга итоат муҳим саналади ва бу ақида матнларимизда ҳам келтирилган. Жумладан машҳур ақида матнларидан Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовийнинг китобларида шундай дейилган: “Имомларимиз, бошлиқларимиз агарча зулм қилсалар-да, уларга қарши чиқишни ҳақ деб ҳисобламаймиз. Улардан бирортасини қарғамаймиз. Уларга бўйсунишдан бош тортмаймиз. Улар модомики маъсиятга амр қилишмас экан, уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилиш ўлароқ фарз деб биламиз. Уларнинг ҳаққига салоҳият, муваффақият ва саломатлик сўраб дуо қиламиз.”
Раҳбарсиз халқни истаган томонга етаклаш осонлашади ва бундан катта зарарни халқ кўради. Юқоридаги матнга эътибор берилса раҳбарлар маъсият ишга буюришмаса уларга итоат ибодат эканлиги англашилади. Аҳли сунна эътиқодимиз Аллоҳнинг китоби ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати мутоҳҳараларига асосланган ва унда хатолик йўқлиги ва бу йўл инсониятни фақат яхшиликка ҳидоятга йўллаши маълум. Яна бугунги кунда долзарб бўлган қисми раҳбарлардан бирортасини қарғамаслик ҳисобланади, аксинча уларнинг ҳаққига доим салоҳият ва саломатлик сўраб дуо қилишимиз зарур. Айни вақтда баъзи ижтимоий тармоқларда дин борасида сайёз тушунчага эга мусулмонларнинг ўз ақидаларини ўрганиш ўрнига ўз раҳбарлари ҳаққига ёмон дуо қилаётганлари уларнинг нақадар жоҳил эканликларини кўрсатяпти. Афсуски уларнинг бундай йўл тутишлари натижасида яна мамлакатимиз мусулмонлари бирлиги ва тинчлигига путур етади.
   Бугун ҳар биримизнинг бош мақсадимиз, барчамиз бир бир тану бир жон бўлиб , бир ёқадан бош чиқариб, раҳбарларимизга мамлакат хафсизлиги ва барқарорлигини асрашда ҳамда миллатлараро тотувлик ва  диний бағрикенглик таъминлаш йўлида камарбаста бўлиб ҳаракат қилмоғимиз даркор.
  Аллоҳдан халқимизни Ўзининг розилигини топадиган халқлардан қилсин ҳамда раҳбарларимиз ҳаққига қилаётган хайрли дуоларимизни Ўзи қабул қилсин.
 
Бухоро шаҳар «Абу Ҳафс Кабир» жомеъ масжиди имом хатиби Абдуллаев Акрамжон
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram