РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ФАРЗ ЭТИЛИШИ
03 май 2019 й.
364 марта ўқилди.

 
РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ФАРЗ ЭТИЛИШИ

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

«Эй иймон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз» (Бақара сураси, 183-оят). 
Рамазон ойи рўзасини тутмоқ иккинчи ҳижрий санада айнан ушбу ояти карима орқали фарз қилинган. 
Рўза араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради. 
Шариат истилоҳида эса, «тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзни тиймоқликдир».
Рўзани очувчи нарсалар деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ ва рўзани очиб юборадиган бошқа нарсалар тушунилади.
Рўза ислом динининг беш арконидан бири саналади. Бу ҳақда қуйидаги ҳадиси шариф ворид бўлган.

عن عبد الله بن عمر رضى الله عنهما قال: قال رسول الله صَلَّى الله عليه وسلم: بني الإسلام على خمس: شهادة أن لا إله إلا الله ، وأن محمدا رسول الله ، وإقام الصلاة ، وإيتاء الزكاة ، وصوم رمضان ، وحج البيت من استطاع إليه سبيلا .رواه البخاري ومسلم
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарсага бино қилинган: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканлигига гувоҳлик бериш, намоз ўқиш, закот бериш, Рамазон рўзасини тутиш, йўлга қодир бўлган киши ҳажга бориши”, дедилар» (Бухорий ва Муслим ривояти). 
Исломнинг беш арконини мукаммал ушлайман деган киши албатта бу амрларга итоат этмоғи керак. Бу мустаҳкам устунни барпо қилганлар мангу саодатдадир. Пайғамбар алайҳис салом бошқа ҳадиси шарифларда рўзанинг аҳамияти, унинг фазилати ҳақида ҳам гапириб ўтганлар. 

عن أبي إمامة الباهلي رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صَلَّى الله عليه وسلم يخطب في حجة الوداع فقال: اتقوا الله، وصلوا خمسكم، وصوموا شهركم، وأدوا زكاة أموالكم، و أطيعوا أمراءكم، تدخلوا جنة ربكم.   .رواه الترمذي

Абу Имома Боҳилий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ҳажжатул Вадоъдаги хутбада: “Аллоҳга тақво қилинг, беш вақт намозингизни ўқинг, бир ой рўзангизни тутинг, молларингизни закотини беринг, амирларингизга итоат қилинг, Раббингизнинг жаннатига дохил бўласизлар”, деганларини эшитганман» (Термизий ривояти).
Ушбу оятда рўза ибодати Аллоҳга тақво қилиш, намоз ўқиш, закот бериш, раҳбарларга итоат қилиш билан бир ўринда келмоқда. охирида ушбу амалларни бажарган кишиларга жаннатга кириш ваъдаси берилмоқда. Пайғамбаримиз томонларидан берилган ваъда, айтилга гап албатта амалга ошади. Бунга ҳеч қандай шубҳага ўрин йўқ.
Бошқа бир ҳадисда эса рўзанинг покловчи хусусияти айтиб ўтилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لِكُلِّ شَيْءٍ زَكَاةٌ  وَزَكَاةُ الْجَسَدِ الصَّوْمُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир нарсанинг закоти бор, жасаднинг закоти рўзадир”, дедилар» (Ибн Можа ривояти). 
Маълумки, закотнинг маъноси тозалаш демакдир. Демак, рўза туфайли киши жасадини ундаги ортиқча ва зарарли моддалардан тозаласа, ахлоқини зарарли одат ва хулқлардан тозалаб олади. Тоза қалбга иймон ярашади. Иймонли қалб бақувват бўлади.
Шундай экан, барчамиз Рамазон ойини муносиб кутиб олайлик, унинг рўзасини тутайлик. Рўза жараёнида савобларга интилиб, гуноҳлардан тийилайлик. Шояд, Аллоҳ раҳм қилиб, гуноҳларимиз кечирилса, тақводорлар сафидан жой олса

Ромитан туман Махаллаи Боло жомеъ 
масжиди имом хатиби Нажмиддинов Ғайрат
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram