РИБО – ҲАРОМ
26 май 2015 й.
1753 марта ўқилди.

 РИБО – ҲАРОМ

“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирланингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг, магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса майли ”. 
(Нисо сураси, 29-оят)/
Бир кишининг молини ботил йўл билан ейишликка рибо, қимор, порахўрлик, қиморбозлик ва шунга ўхшаш  шайтоний амаллар киради. Бу амалларнинг энг ёмони рибо – судхўрликдир. ”Рибо” луғатда “зиёда” маъносини англатади.
 
Ислом шариатида эса молни молга алмантириш, эвазсиз ортиқча мол олишга рибо дейилади. Аллоҳ  Ўз каломининг Бақара сураси, 275 оятида: “Ҳолбуки Аллоҳ тижоратни халол қилган рибони эса ҳаром қилган”, деб марҳамат қилади.
Аллоҳ Ўз ояти билан мўмин-мусулмонларга мана шундай таълим беради.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб: “Беш гуруҳ одамлардан узоқлашинг” деб  айтган эканлар: 
- биринчиси – ширк келтирувчилардан;
- иккинчиси – сеҳр қилувчилардан ;
- учинчиси – нохақ қон тўкувчилардан;
- тўртинчиси – судхўрлардан ;
- бешинчиси – етимлар молини ейдиганлардан;
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:“Судхўрга, фоиз  берувчига, унинг котибига ва унинг гувоҳига Аллоҳ таолонинг лаънати бўлсин, - деганлар ” ва бошқа бир ҳадиси шарифда: “Бирор қишлоқда Судхўрлик ва зинокорлик авж олса ўзларига Аллоҳнинг азобини  ҳалол  қилган бўладилар”, - деб мархамат қилганлар.
 
Ҳадисда айтилганидек “Инсоннинг моли ҳаромлиги унинг қони ҳаромлигидекдир”. Демак бировнинг молини эвазсиз олиш ҳаром қилинган амалардан ҳисобланади.
Судхўрликка боғланиб қолиш инсонни бирор касб билан шуғулланишига бепарво қилиб қўяди, илм-ҳунар орқали меҳнат қилиб элга манфаат етказиш фикридан қайтаради. Дунёнинг гўзаллилиги тижорат, касб-ҳунар, ишлаб чиқариш ва қурилиш биландир.
Судхўрлик билан қарз бериш, эҳсон ва садақалар бериш, инсонларнинг бир-бирига холис яхшилик қилишидек амаллардан тўхтатади. Бундай холларда манфаат яхшиликдан устун қўйилади ва шу иши билан ўзининг молини ҳам касодга рўбарў қилади
 
Абу Саид Хидрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан шундай деб ривоят қилурлар: “Меърож кечаси қон дарёсида сузиб юрган, азобга гирифтор этилган, қоринлари мешдай шишган, ранглари сарғайган, бўйинларида оғир ғул занжирлар ва оёқ қўллари ҳам занжирлар билан кишанланган бир  қавмни кўрдим. Улар ўринларидан бесўнақай, қоринлари катталигидан тура олмас эдилар. Булар ким деб сўрадим. Улар умматларингизнинг Судхўрларидирлар”, - деб жавоб бердилар Жабройил алайҳиссалом.
Одатда қарз берувчи бой, қарз олувчи камбағал бўлади. Судхўр камбағалга раҳм-шафқат кўрсатиш ўрнига берган қарзи билан бирга, камбағал муҳтож бўлган ортиқча молини ҳам тортиб олади. Шундай қилиб бойни бойлиги ошиб, камбағал боридан айрилади, инсонлар ўртасида адоват пайдо бўлади.
 
Ҳозирги кунда кенг тарқалган рибохўрлик инсонни ҳалокатга олиб борувчи гуноҳи кабиралардандир. Улуғ олимларимиз айтишларича рибо – судхўрликнинг гуноҳи зинодан ҳам оғирроқдир. Бундай разил гуноҳдан ўзимиз ҳам сақланайлик ва атрофимиздаги кишиларни ҳам бундан қайтарайлик. Бу гуноҳнинг оқибатида бериладиган азобдан Аллоҳ барчамизни асрасин.  
Бухоро шахар Сайфиддин Бохарзий
жомеъ масжиди Имом-хатиби 
Камолов Равшан
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:58
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram