"Рухсат сӯраш мусулмон одоби"
26 ноябр 2019 й.
93 марта ўқилди.

 

 "Рухсат сӯраш  мусулмон  одоби"

Қадимда  кишиларнинг  ҳақ-ҳуқуқларини  шахсий, оилавий  сир-асрорларини  эҳтиром  қилиш  маданияти  бӯлмаган. Яқин  оғаинларининг  уйига  "эрталабки  салом,  кечки  салом", деб кириб  бораверган. Уйда  аёлларнинг  борлиги, уй  эгаларининг  турли  ҳолда  бӯлишлари  ҳисобга  олинмаган. Афсус,  ҳозир  ҳам  баъзан  бу  камчиликни  учратиб  қоламиз. Бундай  иш  жиддий  одобсизлик, гап-сӯзларга  сабаб  бӯладиган ҳолат  эканини  унитиб  қӯямиз. Ҳолбуки, исломда  биронта уйга  эгаларининг  изнисиз киришга  ҳеч  кимни  ҳаққи  йӯқ. Аллоҳ таоло: "Эй имон келтирганлар! Ӯз  уйларингиздан  ӯзга  уйларга  то  изн  сӯрамагунларингча  ва  эгаларига  салом  бермагунларингча  кирманглар. Мана  шу  сизлар  учун  яхшидир. Шояд  (бу  гапдан) эслатма  олсаларинг. Агар  у  (уй) ларда  ҳеч  кимни  топмасаларинг, унда  то  сизларга  изн  берилмагунича, уларга  кирманглар! Агар  сизларга  қайтинглар  дейилса,  қайтиб  кетинглар! Шу  сизлар  учун  яхшидир. Аллоҳ  қилаётган  ишларингни  билгувчидир", деб  марҳамат  қилган  ( Нур,  27- 28 ) . Бизлар  ушбу  оятга  амал  қилиб, бировнинг  хонадонга  изн  сӯраб салом  бериб  кирсак, ҳар  хил  ҳолатларнинг олдини  олган  бӯламиз. Одоб  бӯйича  киши  уй  эгаси  хабар  топганидан  сӯнг  исмини  айтиб,  салом  бериб,  рухсат  сӯраши  лозим. "Имом  Абу  Довуд  Амр  ибн  Маъд  Сақафийдан  ривоят  қилган  ҳадисда: Бир  одам  Расулуллоҳнинг  (С. А. В) ҳузурларига  кириш  учун  изн  сӯрамоқчи  бӯлиб: Кираверайми, кираверайми  деди. Расулуллоҳ  хизматчи  орқали: Анавининг  олдига  чиқиб  ӯргатгин,  у  рухсат  сӯрашни  билмас  экан. Ассалому  алайкум,  кираверайми,  десин  деганлари  айтилган. Уй  эгаларининг  қабул  қила  олмайдиган  ҳолатда  бӯлишларини  инобатга  олиб, уч  мартагача  сӯралади.  Пайғамбаримиз  (С. А. В): "Сиздан  бирор  киши  изн  сӯраса, уч  марта  сӯрасин,  изн  берилмаса, ортига  қайтсин " деганлар....
 
Ромитан туман “Хокимулломир”  жомеь  масжиди  
имом  хатиби Ғолиб  Муротов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:58
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram