Сабр қаноат – саодат калити.
10 июн 2019 й.
253 марта ўқилди.

 

Сабр қаноат – саодат калити.

      Қуддусий  ҳадисда: “Эй одам фарзанди, сабрли бўл ва ўзингни паст тут, Ўзим сени олий даражага кўтараман”, деб марҳамат қилинган.
   Фарзандларимизни, яқинларимизни дуо қилганимизда бахт -   саодат  тилаймиз – у  аммо сабр – тоқат, қаноат тилашни унутамиз. Сабр – қаноатсиз бахт – саодатга  етиб бўлмаслигини  биламизми? Биз фақат жанозага борганимиздагина марҳумнинг яқинларига сабр тилаймиз. Бу яхши одат. Бошига мусибат тушган ҳар бир бандани  сабрга чақириб, ёнида далда бўлиб туриш аъло фазилатлардан. Мусибат сабрли одамга бир, сабрсиз одамга икки ҳисса оғир туюлади. 
   Инсон жисмоний жиҳатдан бақувватлигиа мағрурланиб юраверади, аслида тоқати етмайдиган юмушлари кўп. Сабрсизлиги туфайли йўл қўядиган гуноҳлари унданда кўпроқ. Сабрсиз, қаноатсиз кишиларни учратиб турамиз. Сабр доимо, ҳаммага керак: яхшилик етганида ҳам, ёмонлик етганида ҳам, зарар – камчилик пайтида ҳам, фойда – борчилик пайтида ҳам ғоятда зарур. Йўқчиликка сабр қилиш осон. Аммо борчиликка – тўқчиликка ҳамма ҳам тоқат қила олмайди. Аслида банда оғир пайтда бардош билан, неъмат етганида шукр ва яхшилик билан сабр килсагина саодатга етиша олади
     Навоий ҳазратлари  айтганларидек: “Сабр бор ерда айрилиқ  ўтида куйганларга ғам йўқ, иштиёқ эгаларига ҳажр ўтида куйишдан алам йўқ”. Чунки ...уларнинг ҳузрларига ҳар эшикдан фаришталар кириб:  “Сабр қилганингиз учун сизларга салом бўлсин! Бу оқибат диёри қандай яхши , дерлар” (“Раъд” сураси).                                 

Бухоро шаҳар “Халифа Худойдод”
 масжиди имом хатиби  Одилжон Саъдиллаев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:26
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram