Сабр қаноат-саодат калити.
04 март 2019 й.
390 марта ўқилди.

 

Сабр қаноат-саодат калити. 


Аллоҳ таоло барчамизнинг бир-биримизга нисбатан меҳр-оқибатимизни зиёда қилсин. 
Ҳикоя. Бу хаётимизда учрайдиган воқеа
Эридан учта гўдаги билан бева қолган Ҳалима исмли аёлнинг аҳволи танг бўлиб қолди. Бир амаллаб кун кўриб туришган эди. Мана, учинчи кундирки болалари туз тотгани йўқ. Саҳарда яратганга илтижо қилиб ёлворди. Эй саховатли Раззоқим! Синовларингни менга осон қил. Имонимни ва номусимни ўзинг асра! 
Зўрға ўрнидан турди. Ухлаётган болаларининг тепасига келиб, очликдан кичрайиб, сулиб бораётган юзларига қараб юраги эзилди, хўрлиги келди. Деворга суяниб беихтиёр деразадан қаради. Шу вақт рўпарадаги кўча ёқасига эски бир такси келиб тўхтади. Қалбида умид учқуни порлади:
«Шу таксичидан ёрдам сўрасамчи? Мусулмондир, ахир. Аҳволимни тушунтирсам уч-тўрт сўмини аямас.»-деб уйлади.
Бор қувватини жамлаб, рўмолини бошига ташлаганча кўчага чиқди.
-Эҳ муҳтарам зот, мен тиламчи эмасман. Аммо уч кундан бери болаларим билан туз тотмадик. Сабрим тугади. Номусимдан айрилиб қолмасам деб қўрқаман. Бошқа сотадиган нарсам йўқ!
Ҳозирги мижози берган пулни чўнтагига соларкан, энди юришга чоғланган таксичи бу аёлнинг аянчли овозидан ғалати бўлиб кетди:
«Ёрдам бериш керак!» миясига келган илк фикр шу бўлди. Бу фикрнинг кетидан оқиб кела бошлаган нафс ва шайтоннинг ҳийлакор баҳоналарига тутқич бермай ҳамёнидаги анчадан бери тўплаб қўйган бир даста пулни олиб шундоғича аёлнинг қўлига тутқазди: «Ол буни синглим, лекин номусингни сақла»-деди-ю газни босди. Ортидан аёл эса:
Аллоҳ сенинг ҳам ишингни ўнгласин-деганича дуо қилди.
Таксичи уйига қайтаркан, кўзи йўлда-ю хаёли бу ишни хотинимга қандай тушунтираман деган ўй билан машғул эди. Гап шундаки, машинасининг ҳамма балони ишдан чиқиб эскириб қолган, ҳар куни юрагини ҳовучлаб юрар эди. Топганини тежаб-тергаб анчадан буён пул тўплаб юрганди. Бугун эрталаб шу пулларни олиб балон олмоқчи эди…
Начора, балонга эмас бировга насиб қилган экан…
Дарҳақиқат салом аликдан сўнг хотини дарров балонни сўради. Устахонага кирдим. Уч тўрт кун сабр қилинг дейишди. Яқинда яхшиларини олиб келишаркан, деб ғулдиради. Эр хотиннинг кўзларига қарамасдан…
Орадан уч тўрт кун ўтиб кечки пайт таксичи уйига қайтса, хотини унга бир қоғоз тутқазди:
-уста шекилли, сизни сўраб келди. Эрталаб мана бу манзилга борсин, балонларини алмаштириб бераман деб кетди. Шуни  айтгани келган кўринади-деди. 
Эр ҳайрон, манзил ёзилган қоғозни қўлга оларкан ростини  айтсамми дегандек хотинига қаради. Тамоман бегона жой! Ким бўлди экан? Ҳолатни жудаям бир таъвил қилолмади. Таваккал эрта тонгданоқ бораман. Нима гаплигини албатта биламан, деб кўнглига тугиб қўйди.
Эрта тонгда нонушта қилмай кўчага отланди. Манзилни топиш қийин бўлмади. Устахона экан. хўжайин бўлса керак. Эшик олдида бир киши ўтирибди. Худди хотини таърифлаган кишига ўхшайди. У ҳам таксичини кўриб қадрдонлардек пешвоз чиқди.
Устахона хўжайини ёшли кўзларини унга қадаб:
-сен нима қилгансанки, уч кундан бери Пайғамбаримиз с.а.в. тушимга кириб, сенинг номингни айтиб: «Шу кишининг балонларини янгилаб бер», мен сени қиёматда шафоат қилай дейди!  Кел, биродар, машинангни ичкарига олиб кир.
Таксичи бир лаҳза қулоқларига ишонмай туриб қолди, сўнгра унинг ҳам кўзларидан ёш чиқиб кетди.
Аллоҳ таоло Раҳмон сурасининг 60-оятида: яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир-деб ваъда килган.

Ромитан тумани «Эшони Пир» 
жоъме масжиди имом хатиб О.Ибрагимов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram