Аллоҳ таоло сабрлиларни ажр билан мукофотлайди
23 октябр 2020 й.
70 марта ўқилди.

 

Аллоҳ таоло сабрлиларни ажр билан мукофотлайди

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилади: «Албатта биз сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр билан мукофотлаймиз». (Наҳл сураси, 96-оят).
Сабр бу – инсонга берилган буюк неъмат эканини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтдилар:
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ ، أَنّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ، قَالَ : أَرْبَعٌ مَنْ أُعْطِيَهُنَّ فَقَدْ أُعْطِيَ خَيْرَ الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ : زَوْجَةٌ لا تَبْغِيهِ خَوْنًا فِي نَفْسِهَا وَلا مَالِهِ ، وَلِسَانٌ ذَاكِرٌ ، وَبَدَنٌ عَلَى الْبَلاءِ صَابِرٌ ، وَ قَلْبٌ شَاكِرٌ
“Кимга тўрт нарса берилган бўлса, батаҳқиқ унга дунё ва охират яхшиликлари берилибди. Улар: солиҳа аёл, зикр айтувчи тил, балоларга сабр қилувчи бадан ва шукр қилувчи қалб”.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом  мақтаган сифатлардандир.
عَنْ يَحْيَى بْنِ وَثَّابٍ عَنْ شَيْخٍ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « إِنَّ الْمُسْلِمَ إِذَا كَانَ مُخَالِطًا النَّاسَ وَيَصْبِرُ عَلَى أَذَاهُمْ خَيْرٌ مِنَ الْمُسْلِمِ الَّذِى لاَ يُخَالِطُ النَّاسَ وَلاَ يَصْبِرُ عَلَى أَذَاهُمْ ».
“Албатта, инсонларга аралашмайдиган ва уларнинг азиятларига сабр қилмайдиган мусулмондан кўра, инсонларга аралашиб уларнинг азиятларига сабр қиладиган мусулмон яхшироқдир”,
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон ҳаётда одамлар билан гўзал муомалада бўлиб, уларнинг азиятларига сабр қилиб яшаши кераклигини таъкидламоқдалар.Ҳадиси шарифларда сабр уч қисмдан иборатлиги баён қилинган: Тоат ва ибодатларда сабрли бўлиш. Гуноҳлардан сақланишда сабрли бўлиш. Мусибат ва қийинчиликларга сабр қилиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Кимга сабр қилиш неъмати ато қилинган бўлса, у ҳеч қачон савобдан маҳрум қолмайди”. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “… Албатта, сабр қилувчиларга мукофотлари беҳисоб берилур”. (Зумар сураси, 10-оят) деб марҳамат қилган.
Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир. Зотан, “Албатта, Аллоҳ сабрлилар билан биргадир” деб марҳамат қилган.
Дарвоқеъ, ҳаётда банда доимо синовда бўлади. Гоҳ яхши ҳолатлар билан, гоҳо машаққат ва қийинчиликлар билан. Буларнинг барчасида доимо сабрли бўлиш керак.
Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, Аллоҳ мўмин банда учун нимани қазо қилса, ўша унинг учун яхши бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади, унга яхши бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади, унга яхши бўлади. Бу фақат мўминлардагина бўлади», деганлар.

Когон шаҳар “Шом” жомеъ масжид
имом-хатиби Болтаев Дилшод
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:46
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram