САДАҚА ФАЗИЛАТИ
06 сентябр 2019 й.
36 марта ўқилди.

 

 САДАҚА ФАЗИЛАТИ

    Ислом дини- инсонни Аллоҳга ибодат қилиш ва шу билан биргаликда инсонларга яхшилик қилишга буюради. Шу амалларни қилишлик уни икки дунё саодатига муяссар қилади. Садақа қилишлик авваламбор инсонни ўзи учун фойдадир. Нега деганда садақа балоларни қайтаради. Пайғамбаримиз с.а.в айтганлар: “Аллоҳ таоло садақа берган одамдан етмиш балони узоқлаштиради ва берган садақаси охиратда дўзахдан уни ҳимоя қилувчи ҳижобга айланади”. Олдинги ўтган зотлар садақа беришда беш нарсага риоя қилганлар. Биринчидан, садақани пинҳона беришган. Баъзилар фақирларга берилган садақа эгасини танимасин деб ҳаракат қилишган. Баъзилар садақани фақирлар ухлаганда ўринларига ташлаб кетишган. Баъзилар эса фақирлар йўлига қолдиришган. Иккинчидан, садақани миннат қилиб ва намойишкорона беришдан ҳазар қилинган. Учинчидан, садақани ҳалол молдан беришган. Тўртинчидан, нимаинки садақа қилинса, очиқ юз ва хурсандлик билан қилинган. Бешинчидан, ўз ҳалол молидан тақводор олимга садақа берса, гуёки Аллоҳ таолони тоатини ўша олим билан бирга адо этгандек бўлади.
   Пайғамбаримиз с.а.в дан ривоят қилинур: “Кимики Аллоҳ таоло йўлида садақа қилса, садақа эгасининг қўлидан чиқиши билан бешта гапни айтар экан: Биринчи гапида “Эй Худонинг бандаси, мен кичик эдим, сен мени катталаштирдинг” – деб айтади. Иккинчи гапида, “Сен менинг посбонинг эдинг, энди мен сенинг посбонингман”-дейди. Учинчи гапида “ Мен сенинг душманинг эдим, сен мени дўстингга айлантирдинг”- дейди. Тўртинчи гапида, “Мен фоний эдим, мени боқийга айлантирдинг”-дейди. Бешинчи гапида “ Мен озгина эдим, мени кўпайтирдинг”-дейди.       
    Садақа беришлик билан камаймайди, аксинча Аллоҳ уни оиласига, ризқига, барака беради. Саховатпешаликни касб этган банда Аллоҳга яқин бўлади ва халқига ҳам ёқади. Бахил, Аллоҳ таолодан узоқлашган бўлади ва халқи хам уни ёқтирмайди. Шунинг учун ҳам хар доим садақада бардавом бўлиши керак. Аллоҳ таоло биз бандаларни қиладиган садақаю-эҳсонларимизни даргоҳида қабул қилсин. 
                                                         
Бухоро шаҳар Махмуд Таробий 
жомеъ масжиди имом хатиби Камолов Шуҳрат
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:40
Куёш: 06:28
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 19:00
Хуфтон: 20:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram