Саломлашиш саломтликдир
10 сентябр 2017 й.
1169 марта ўқилди.

Саломлашиш саломтликдир

     Барчаларамизни азиз ва мукаррам қилган, инсоний фазилатлар билан ҳаётимизни зийнатлантирган Аллоҳ таолога ҳамду санолару мақтовлар бўлсин. Дарҳақийқат, Аллоҳ инсониятни вужудга келтиргандан сўнг унинг ҳаётини инсоний фазилатлар ила безади. Бу ишларни бевосита ўзининг ердаги вакили, элчиси бўлган пайғамбарлар ила амалга оширди.

     Биз тарихдан биламиз Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбарларнинг барчаси инсониятни ҳақ йўлга йўналтириш учун ҳаракатда бўлишган. Инсониятни маъсият, ёмонликдан қайтариб, амри-маъруф наҳий мункар қилишган. Мана шундай инсоний фазилатлардан бири, пайғамбарлар томонидан тарғиб қилинган амалларнинг бири бу “саломлашиш” одобидир.

     Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. ривоят қиладилар. Расулуллоҳ с.а.в.: “Ассалом Аллоҳ таолонинг исмларидан биридир. Ўзаро салом беришни одат қилинг. Салом берган ва саломга жавоб берган ҳар бир мусулмонга фаришталар етмиш марта салавот юборадилар. Бири бирин кўриб салаомлашмаган ва саломга жавоб бермаган мусулмонга улар етмиш марта лаънат юборадилар”, деб марҳамат қилдилар.

Буюк уласоларимизнинг манбаларига асосланган ҳолда, уларнинг ривоятларига кўра мусулмонлар олдидан ўтганда ҳар доим салом бериб ўтишлари ва уларга саломнинг жавоби вожиб бўлади, шу билан бирга юриб ўтаётган ўтирганга, кичиклар катталарга, уловдагилар пиёдаланга, йўлда орқада кетаётганлар олдинга кетаётганларга салом беришлигини ва саломга алик алишликни таъкидлаб ўтганлар.

     Демак, юқоридаги сўзлар мусулмон оммасига тегишли бўлган ўгитлардир. Шу сабаб бизлар ҳаммамиз мусулмонмиз ва бу ўгитларга амал қилмоқлигимиз зарурдир. Зеро айнан мана шу амал яъни саломлашиш бизларга жаннат осон қилади ва Аллоҳнинг розилини олиб келади.

     Бу ҳақда Расули акрам с.а.в. муборак ҳадисларида: “Эй одамлар, жаннатга киришингиз учун ўзаро саломга одат қилинглар, овқатинргиздан очларга беринглар ва кечалари кўпроқ намоз ўқинглар”, деб марҳамат қилдилар.

     Лекигин, айни вақтга келиб минг афсуслар ила айтамиз, бегона тугул баъзи ака-ука, опа-сингиллар орасида айни мана шу амал тобора узоқланиб бормоқда. Айни даврга келиб ота-онанинг тарбия борасидаги сусткашлиги сабаб ёшлар орасида катталарга нисбатан ҳурмат, саломлашиш ҳолатлари камайиб заифлашиб бормоқда. Кўча-куйда юрганда, жамоат транспортларида вашу каби жамоат жойларда ёшлар орасида, умуман, инсоният орасидан саломлашиш одоби нақадар йироқлашиб кетаётганининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

     Ваҳоланки бу одобнинг яна бир жиҳати, фойдаси шук, инсонни гуноҳининг кечирилишлигига,  савобу дарожотларининг кўпайишлигига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз с.а.в.: “Икки мусулмон бир- бирига саломлашаётганда шайтон алайҳи лаъна йиғлаб туриб: “Эй воҳ, бу икки мўмин бир-бирига салом берди ва бир-биридан ажралмасдан Аллоҳ уларни мағфират қилди”, деб дод солади”, -дедилар.

     Бошқа бир ҳадисда : “Бир куни бир одам келиб Расули акрам с.а.в.га “Ассалому алайкум”,- деди. Расулуллоҳ  с.а.в. унинг саломига жавоб бериб: “номаи аъмолингга ўн савоб ёзилди”,- дедилар. Бошқа бир одам келиб: “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ”,- деди. Расуллоҳ с.а.в. жавоб бериб: “Сенинг номаи аъмолинга йигирма савоб ёзилди”,- дедилар. Яна бир бошқа одам келди-да: “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ ва мағфиратуҳ”,- деди. Расулуллоҳ с.а.в. унга ҳам жавоб қайтариб “Сенинг номаи аъмолингга ўттизта савоб ёзилди”, - дедилар.

     Биргина салом инсонни мартабасини кўтарса, гуноҳларининг кечирилишлигига сабаб бўлса, савобларининг зиёдалашувига сабаб бўлса, жаннатни инсонга осонлаштирса бу амални биз мусулмон аҳли кўпайтирмоқлигимиз, ўзимизни чин уммати  Муҳаммад с.а.в. эканлигимизни шу орқали тасдиқламоқлигимиз лозим. Саломлашишликни кенг оммага тарғиб қилмоқлигимиз керак. Зеро бу ишимиз билан биз саломат бўламиз. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

Бухоро шаҳар Хўжа Ориф Мохи Тобон

жомеъ масжиди имом- хатиб Ж.Жўраев

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram