САХИЙЛИКНИНГ МУКОФОТИ
17 июн 2019 й.
286 марта ўқилди.

 

САХИЙЛИКНИНГ МУКОФОТИ

    Саховат билан танилган Абдуллоҳ ибн Жафар бир куни бир боғга борса, боғдан бир қора қул чиқиб ўтирган экан. Қулни кўриб бу боғни хизматчиси эканлигини билиб, шу қулни кузатибдилар. Қул овқатини емоқчи бўлиб ёнидан битта нон чиқариб ейман деб энди оғзига олиб борганида, олдига бир кучук келибди, қул кучукни кўриб нонини унга берибди. Кучук нонни еб бўлгандан кейин, қул ёнидан яна битта нон чиқариб ейман деб турганида, ҳалиги кучук бунга қараб ейман деб талаб қилган экан, иккинчи нонини ҳам берибди. Учинчи нонини чиқарганда ҳалиги кучук яна ейман деб талаб қилганида учинчи нонини ҳам берибди. Кейин бола индамай ўтираверибди. Абдуллоҳ ибн Жафарни бу ҳолат ажаблантирган. Болани олдига бориб: Мен сени ҳозир кузатиб турган эдим, бу нима қилганинг, бир кунлик овқатинг ҳаммаси шуми деганда, у бола: Ҳа ҳаммаси шу, бир кунда менга шу берилади дебди. Нимага буни ҳаммасини кучукка бериб юбординг деганда, Бизни бу ерларда умуман кучук йўқ эди, бу аниқ мусофир кучук. Бу қорни оч қолганидан, қийналганидан шу ерга келиб қолган, мен эртага ҳам ҳаққимни олиб еявераман деб айтибди. Абдуллоҳ ибн Жафар қулни бу кучукка қилган яхшилигини кўриб, мен сахийман, деб ҳали севиниб юрибман, ҳақиқий саховат мана бу ерда экан, деган эканлар. Чунки, бу бола ўзининг бор нарсасини, ўзи муҳтож бўла туриб, уни мақтамайдиган нарсага беряпти. Агар бир одамга берса ҳам, бир кун қайтаради ёки бошқаларга мақтайди, деб бериши мумкин. Пулдан кўра баъзилар обрў олишликни яхши кўради, шундан роҳат ҳис қилади. Шунинг учун пул кетса кетсин обрў кетмасин, деб обрў топиш учун одамларни кўзига пулини кўп-кўп сарфлайди. Лекин бу бола мақтамайдиган, унга фойда бермайдиган ва ҳеч ким кўрмай турган вақтда ўзининг бор нарсасини бериб юборяпти. Кейин Абдуллоҳ ибн Жафар боғни эгаси билан учрашиб, боғни ўша қул билан бирга сотиб олиб, қулни озод қилиб шу боғни унга ҳадя қилиб юборган эканлар.
    Шундай азиз диндошлар, сахий бўлиш учун инсон бадавлат, пулдор бўлиши шарт эмас. Ўзида бор нарсаси билан ҳам сахийларнинг сахийсига айланиши мумкин. Бу учун Аллоҳнинг қуйидаги оятига ишонса бўлгани:
    "Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир." (Роҳман 60)
    Аллоҳ "…Садақаларни зиёда қилади... (Бақара 267)
    Аллоҳ таоло қилинган эҳсонни мукофотини энг муҳими охиратда кейин шу дунёни ўзида кўпайтириб, қайтариб беради. Сахий инсон ҳеч қачон ютқазмайди. Аммо инсон оятга тўлиқ ишонмаса, мен ҳозир берсам Аллоҳ менга мабодо бермай қолсачи деган шайтонни васвасасига алданса, унда бирор нарса беролмайди, берса ҳам қалбида ачиниш ҳисси қолади.
    Аллоҳ сизу бизни шайтонни васвасаларидан сақласин.

Каримов Олимжон
Пешку туман "Хўжа Пешку" 
жомеъ масжиди имом хатиби.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:59
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram