Сайргоҳлар одоби
19 май 2017 й.
157 марта ўқилди.

 Сайргоҳлар одоби

     Бу имтиҳон дунё ҳаётида инсон муаммо ва қийинчиликларга дуч келади. Доимий ишлаши жараёнида асабийлашади, чарчайди, толиқади.  Шулардан бироз чалғиш учун дам олишга эҳтиёж туғилади. Ва турли манзарали боғу-роғлар, қир-адирлар, тоғу тошлар, шаршарали сувли, гўзал сўлим жойларга боради. Оиласи, дўстлари билан кўнгил ёзиб, Аллоҳ таолони бандалари учун яратиб қўйган жаннатмонанд сайргоҳларига жисмини  роҳатлантиради, тоза ҳаводан нафас олади. Айниқса бизнинг жаннатмакон диёрда баҳор фасли кириши, дарахтларимиз айни гуллаб, баргларини ёзаётганда, атроф яшил либосларга бурканганда сайрга чиқадиганлар кўпаяди. Ислом динимизда ҳар бир ишнинг одоби бўлганидек сайргоҳларнинг ҳам уламоларимиз санаб ўтган одоблари мавжуд бўлиб, булар қўйидагилардир:
-      Дам олиш учун аввало тинч, гуноҳ ва ҳаром ишлардан ҳоли бир жой танлашдир;
-      Дам олиш асносидан ибодат ва одобларни тарк қилмаслик,унутмаслик;
-      Дам олиш жойидаги барча инсонлар ва хизмат қиладиган ходимлар билан гўзал муъомалада бўлиш, уларни ҳурмат қилиш;
-      Дам олиш жойдаги ажойиб манзаралар, турли мевали дов-дарахтлар, рангба-ранг гуллар ҳақида тафаккур қилиб, ажойиботлардан ибрат олиши ва шу неъматларни берган Зот Аллоҳ таолога шукр қилиши;
-      Дам олиш жойларда ҳаром ҳисобланган барча ишлардан ( турли спиртли, маст қиладиган ичимликларни, инсон ақлини фаъолият ва яхшиликдан тўсадиган, саломатлигига катта зарар ҳисобланган гиёҳванд моддаларини барчасидан) сақланиши;
-      Дам олиш жойларда тозалик ва покизаликка ниҳоятда эътибор қилиш, чиқинди ахлатларини ташлаб ифлос қилмаслик, ўзидан кейин келадиган сайёҳларни ҳам ўйлаб чиройли жойларни булғамаслик;
-      Дам олиш жойларидаги хизмат кўрсатиш ( таҳоратхоналар, ўриндиқлар, соябонлар, сув жумраклари, ёритиш асбоблари каби) тармоқларига яхши муносабатда бўлиш;
-       Дам олиш жойларда ўзгаларнинг зарарли одат ва ахлоқсизликларига қўшилиб қолмаслик, нотўғри фикр ва тушунчалар таъсирига тушмаслик.
      Аллоҳ таоло каломи қуръони каримда марҳамат қилиб айтади: “У сизлaрни ердaн пaйдo қилиб, сизлaрни уни oбoд этувчи этди”. (Ҳуд сураси, 61-оят)
   Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло одамзотнинг асли ер жинсидан яратилгани ҳамда улар ер юзига уни обод қилиш учун қўйилгани хабарини берияпди. Аслида, Аллоҳ таоло ерни Ўзи обод қилиб яратиб берган. Энди инсон ер юзини ободлигини  сақлаши ва янада обод қилишга ҳаракат қилиши лозим.
   Шундай экан ҳаммамиз бу сайргоҳ, обод жойларни одоб-ахлоқларига риоя қилсак, биздан кейин келадиган авлодларимиз ҳам бу неъматдан баҳраманд бўлади. Зиммамиздаги вазифамиз ҳам адо бўлади. Янада юртимизнинг файзи, баракаси, чиройи зиёда бўлади. Бу жойга келадиганлар кўзлари қувнаб, чарчоқлари чиқиб, қалблари хурсандчиликка тўлади.
 
   Ғиждувон туман   
« Соктари » жомеъ
масжиди имом хатиби:     Жасурбек Латипов.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:10
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 18:05
Шом: 19:45
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram