СЕҲР ХАҚИДА
25 апрел 2016 й.
1105 марта ўқилди.

СЕҲР ХАҚИДА
 
Сеҳр-жоду, фолбинлик каби иллатлар кўпайди. Бундай жирканч ишлар билан шуғулланувчи шахслар юртимизнинг турли ерларида учрайди. Минг афсус, ҳозирги пайтда бошига бирор ташвиш тушган ёки бирор нарсасини йўқотган айрим кишилар дарров фолбин ҳузурига бориб, фол очтиришга, “иссиқ-совуқ” қилдиришга, унинг айтганларини бажаришга ўрганиб қолишган. Таассуфки, билиб-билмай уларнинг олдига нажот истаб келувчиларнинг кети узилмаяпти. Фолбинлик билан шуғулланувчи шахсларнинг қилмишлари натижасида жамиятимизда кўплаб оилалар бузилиб кетмоқда.Айрим инсонлар турли руҳий хасталикларга гирифтор бўлиб, эр-у хотин ва қариндош-уруғлар ўртасида совуқчилик тушмоқда. Бу каби ишларни қилиш ҳаром ва шайтоний фитна бўлиб, ақидага мутлақо зиддир. Чунки булар фақат ширк амаллари воситасида ҳосил бўлади.
Дарҳақиқат инсон илм – фан воситасида кўп “нарсалар”ни кашф қилди. Лекин у ўз нафсининг ҳақиқатини кашф қилмади. Илм – фан инсоннинг ташқи томонини ислоҳ қилиб, унинг ботинини ислоҳ қилишдан ожиз қолди. Илм – фан йигирманчи аср замонавий энг олис сарҳадларига қадар ривожланди.  Шифокорлар: “Илм – фан ўлим ва қариликдан бошқа барча касалликларни даволашнинг уддасидан чиқади!!” дейишга тушдилар. Лекин касалликлар кўпаймоқда, фавқулодда тезлик билан кенг тарқалиб, шаҳобчаланиб бормоқда. Шулар жумласидан “асаб касалликлари” ва “руҳий хасталиклар” улар шахслар ва жамият бошидан ўткараётган кучли “қарама - қаршилик” нинг аломатлари ва натижаларидандир. “Алексис Каррель” ўзининг машҳур китобида: “Инсон – номаълум (зот)дир” дея ёзиб кетгани ҳайратланарли иш эмасдир.
 
Статистик маълумотларнинг таъкидлашича, Америкадаги катта шаҳарларнинг 80 % беморлари бир томондан руҳий ва иккинчи томондан асабий кескинликлар ортидан келиб чиқадиган ҳасталиклардан азоб чекадилар.
 
Замонавий психология шундай дейди: ана шу руҳий ҳасталикларнинг энг асосий илдизлари – Cеҳр-жоду, ёмон кўришлик, кек ва адоват, қўрқув, қон тўкиш, ноумидлик, пойлаб юришлик, шубҳаланишлик, худбинлик ва атрофдагилардан хотиржам эмасликдир. Cеҳрда ғайбни билиш даъвоси борлиги учун ҳам ҳаромдир. Бу эса куфр ва залолатдир. Аллоҳ таоло дейди: «Ахир (Аллоҳ китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга охиратда хеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку» (Бақара, 102).
 
Демак, сеҳр ақидага зид амалдир. У билан шуғулланган одам дунё ва охиратда надомат чекади. Афсуски, ҳозирда айримлар сеҳр ва сеҳргарликка бепарво қарайдиган бўлиб қолишди. Бунинг оқибати эса, жуда хатарлидир. Бу қабиҳ иш натижасида содир бўладиган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда ҳар бир инсон курашмоғи, яқинлари ва танишларига бунинг нақадар ёмон иллат эканини тушунтирмоғи лозим. Сеҳрга аралашиб юрган гумроҳ кимсалар ишларида аксарият қисми ширк ва куфр бўлган сўзларни қўллайдилар. Ваҳоланки, кимки имон шартларидан бирини рад этса, кофир бўлади. “Иссиқ-совуқ” Аллоҳ таоло тақдирига таъсир этади, деб эътиқод қилиш ширкдир.
Эътиқоди суст, илми саёз инсонларни йўлдан оздириш, залолат сари етаклашга қаратилган шайтоний амаллар бисёр. Инсоният душманлари мақсадларига етиш учун турли-туман ҳийлаларни ўйлаб топадилар. Шулардан бири сеҳр-жоду. Зеро, фитна одамлар орасини бузади, уларни бир-бирига душман қилади, отани боладан, яқинни жигардан... айиради. Нотинчлик, низо, иғво келтириб чиқаради.
 
Кишилар сеҳр-жоду, фусункорлик, афсункорликга берилмоқ. Фитна амал инсонларга гўзал кўринади, ёқимли кўринишда тақдим этилади. Асли сийратидан фарқ қилишини, афсуски, инсонлар кеч тушунади. Асл Ислом, соф ақида, ҳақ жаннат каби жилвакор иборалар қанчадан-қанча инсонларни ром этмади, дейсиз. Ҳақиқий мақсад мана шу жозиба ортида яширингани боис, уни тезда илғаб, англаб олиш мушкул. Шу сабаб таклиф этилаётган ахборот ақл ва нақл тарозисида тортилиши, мақсадга мувофиқдир.
 
   Аъзам Ғойибназаров – Шофиркон тумани
 “Хожа Бадарға” жоме масжиди имом-хатиби.
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:20
Куёш: 05:13
Пешин: 13:10
Аср: 18:45
Шом: 20:25
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram