ЭНГ ШАРАФЛИ ВА МУҚАДДАС БУРЧ
15 январ 2016 й.
1764 марта ўқилди.

 ЭНГ ШАРАФЛИ ВА МУҚАДДАС БУРЧ

 
         Тарихга назар солинса ҳар кандай яхши ният, орзу ва максадни руёбга чикиши, аввало яратган Аллох таолонинг фазли инояти хамда жамиятдаги тинчлик ва хотиржамликка боғлик. Бу барча замонларда ўз исботини ва ифодасини топган хақиқатдир. Зеро, тинчлик бўлган жойда тараққиётга эришиш, мукаммалликка ва барқарор ҳаётга эришиш имкониятлари кўп бўлади. 
         «Ватан муккаддас. Ватан бирла она бирдир», деган улуғларимиз. Шунинг учун Ватанни қадрлаш, унинг тинчлигини асраш ҳар биримиз учун муқаддас, энг шарафли, бурч саналади. Жаноби пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юрт сархадларини қўриқлаш нақадар шарафли, унинг ҳимояси учун кечалари бедор ўтказганлик савоби улуғ эканлигини уқтириб «Кечалари Аллохдан қўрқиб ёш тўкккан кўзни ва Аллох йўлида тунларни посбонлик килиб мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди », деганлар. Бошка бир ҳадисда: «Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалари (нафл) ибодат килиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир». Расулуллоҳнинг бу муждалари иймони бор инсоннинг аввало Аллоҳга, муқаддас Ватанига, ўз халқига, садоқату муҳаббатини оширади. Зеро, Ватан чегараларини хушёрлик билан қўриқлаётган аскар ўз ота-онасини, опасинглисини, қавму-қариндоши, элу-юртини ҳимоя қилаётган бўлади.
Бу борада ўтган аждодларимизнинг ҳаёт йўллари ҳам ёш авлодга ибратдир. Мисол тариқасида Шайх Нажмиддин Кубро, Хўжа Исмат Бухорий, Маҳмуд Таробий, Жалолиддин Мангу Берди сингари улуҳ зотларни эътироф этиш мумкин. Хўжа Исмат Бухорий ўлими олдидан ўзлари яшаган жойда дафн этишини васият этганлар. Боиси сўралганда: «Мени шу жойга дафн этинглар, бу жой Бухоронинг жанубий қисми, инша Аллоҳ Бухорога душман жанубдан келмайди, келса мени устухонимни босиб ўтсин», деган эканлар.
 
Дарҳақиқат, ҳазрат авлиёнинг башоратлари ҳак бўлган ёв ҳеч қачон Бухорога жанубдан келмаган. Ўтган улуғлар Ватанига, эл-юрти, дини-диёнатига шунчалик садоқатли бўлганки, дунёдан ўтганларида ҳам Ватан, юрт тинчлиги ғамини чекканлар.
 
Яратган Аллоҳдан жаннатмакон юртимизга ҳамиша тинчлик-осойишталик, хонадонимизга фаровонлик,элу-юрт тинчлиги учун хизмат килаётганларга куч қувват тилаб қоламиз.
 
 
 Салоҳиддин Гадоев Бухоро шаҳридаги 
Хўжа Исмат масжиди имом хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram