Шодиёна кунлар муборак
01 сентябр 2017 й.
833 марта ўқилди.

Шодиёна кунлар муборак

Кунларнинг энг улуғи бўлган жума куни динимизда алоҳида эъзозланади.

Бу йилги жума кунининг фазилати янада зиёдароқдир, сабаби ушбу кунда иккита улуғ байрамни нишонлаймиз. Ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида, жумладан маънавий ҳаётдаги янгиланиш жараёнини туб ўзгаришлар даврини бошлаб берган мустақиллигимизнинг 26 йиллигини нишонлаётган ҳамюртларимиз қутлуғ Қурбон ҳаити кунларини шод-хуррамлик билан ўтказадилар.

Ушбу шодиёналарнинг қадрига етсак, шукр қилсак албатта Аллох таоло уларни янада зиёда қилиб беради.

Парвардигорнинг неъматларини зикрини қилиш, шукроналар айтиш уларнинг янада кўпайишига сабаб бўлади. «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада зиёда қилурман)». (Иброҳим, 7)

Бугунги мустақил Ватанда юртимиз мусулмонлари бошқа динларнинг вакиллари билан биргаликда ягона мақсад – Давлатимизнинг янада гуллаб яшнаши йўлида ҳаракат қилмоқдалар. Бугун Ўзбекистон диний бағрикенглик ва муроса борасида бутун дунёга намуна бўлмоқда. Бутун дунё мусулмонларининг улуғ байрами бўлган Қурбон ҳаити кунида Парвардигори оламийн намозини ўқишга ҳамда ўзига тўқ мусулмонларга эса қурбонликлар суйишни буюрган.

Қурбонлик Аллоҳ учун қилинсада унинг фойдасидан инсонлар баҳраманд бўладилар. Ушбу ибодат замирида бой-бадавлат кишилар томонидан етим-есир, бева-бечора ва муҳтожларга хайр-эхсон қилиш ëтади. Албатта, бундай хайрли ва савоб ишларни нафақат байрам кунлари,балким доимо амалга ошириб туриш муқаддас динимизнинг гўзал амалларидандир.

Байрам кунларини шод-хуррамлик билан ўтказиш имкониятимиз даражасида совға-саломлар улашиш инсонлар орасида мехр-мухаббат ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади. Айниқса ота-она ва устозларнинг, дўст биродарларнинг ҳолидан хабар олиш кони саодатдир.

Аллоҳ таоло байрамларимизни бардавом айлаб, мустақиллигимизни мустақиму-пойдор қилсин, келаси Қурбон ҳаитигача барчамизни соғу-саломат етказсин.

Бухоро шаҳарХўжа Зайниддин жомеъ 

масжиди имом-хатиби. Рузимурод Ахмедов

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:26
Пешин: 13:10
Аср: 18:40
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram