ШУКР ҚИЛИБ ЯШАШ ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ
22 феврал 2017 й.
1389 марта ўқилди.

 ШУКР ҚИЛИБ ЯШАШ ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ

       Аллоҳга шукрлар бўлсинким бизларга ҳуррият замонни тақдир қилди. Бу гўзал юртда истиқомати шариатни насиб этди. Дарҳақийқат, айни замонда дунёнинг қай бир нуқтасига назар солманг, у ердаги ҳолатлардан инсон қалби хира тортади. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки бу ўлка алломалар юрти, мақаддас заминдир. Шу сабаб бизлар уларнинг издошлари эканмиз уларнинг ҳаёт йўлларини ўзимизда мужассамлаштирмоқлигимиз лозим. Уларнинг ҳаёт йўллари Аллоҳга шукр айтиш билан ўтди. Ҳаётларида шукр лафзи биринчи ўринда турарди. Чунки бу ҳаёт биздан бошқа нарсани талаб қилмайди. Ҳаттоинки, оламларга раҳмат бўлган зот Расули акрам с.а.в. ҳам кунида етмиш, юз маротабалаб Аллоҳга шукр лафзини ишлатар эдилар. Пайғамбар с.а.в. шукр қилгувчи ва ношкур банда орасидаги фарқни Авф ибн Моликка биодириб шундай дейдилар:
أَتَى رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ ثُمَّ قَالَ لَهُ:"يَا عَوْفُ بن مَالِكٍ، غُلامُكَ الَّذِي يُطِيعُكَ وَيَتَّبِعُ أَمَرَكَ أَحَبُّ إِلَيْكَ أَمْ غُلامُكَ الَّذِي لا يُطِيعُكَ وَلا يَتَّبِعُ أَمَرَكَ؟"، قَالَ: بَلْ غُلامِي الَّذِي يُطِيعُنِي وَيَتَّبِعُ أَمْرِي، قَالَ:"فَكَذَلِكُمْ أَنْتُمْ عِنْدَ رَبِّكُمْ تَعَالَى".
“Эй Авф ибн Молик, агар сенинг икки хизматкоринг бўлиб, улардан бири сенга хиёнат қилса, ёлғон сўзласа, бошқаси эса тўғри сўзлаб, хиёнат қилмаса, улардан қай бири сенга суюмлироқ?” деб сўрадилар. Авф деди: “Тўғри сўзлаб, хиёнат қилмайдигани”. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Сизлар ҳам Парвардигорингиз ҳузурида шундайсизлар”.
Олдинги замонларнинг бирида Аллоҳ таоло бир пайғамбарга ваҳий юбориб дебди: “Фалончи икки умматингга бориб айт (улар иккаласа эру хотин экан) бундан кейин улар 60 йил яшайдилар. Шу қолган ярми умрини фароғатда, ярмини машаққатда ўтказишади. Улар танлашсин аввал машаққатни танлашадими ёки фароғатними?” Шунда пайғамбар бориб ўша эру хотинга илоҳий ҳукмни айтиб берибди ва танлашлик ихтиёрларини ҳам тушунтирибди. Эри хотинига маслаҳат солибди: “Хотин, аввал машаққатни танлайлик, чунки ҳозир бизлар ёш ҳар қандай машаққатни кўтара оламиз, эрта қариганимизда мазза қилиб кейин фароғатда яшаймиз” дебди. Хотини: “Йўқ, аввал енгилликда яшайлик, чунки хайрли ишлар қилиб қоламиз, кейин қолган умримизда қариндошлар, қўни қўшнилар ёрдам бериб қолар” дебди. Хуллас эр хотинининг гапига рози бўлибди. Улар аввал осон ҳаётни танлашибди. Шундай қилиб уларга Аллоҳ таоло аввал енгил ҳаётни насиб қилибди. Ҳар куни хотини эрига: “Дадаси туринг энди қолган умримизнинг ўттиз йили фароғат эканлигини биламиз шунинг шукронасини адо этайлик кейин машаққатда адо этолмаймиз”, деб улар иккаласи ҳар куни Аллоҳ таоло берган неъматларнинг шукронаси адо қилиб келдилар. Ўттизинчи йилнинг охирги куни яқинлашганида эр хотинига: “Хотин, энди бундан буёғи фақат машаққат бўлади, бунга тайёр бўлайлик ва қолган умримиз бир биримизга суянчиқ бўлайлик”, деб насиҳат қилди. Эртаси куни, яъни машаққатли умрнинг аввалги куни ҳам аввалгидай ўтди. Шундай қилиб, ойлар ўтди йиллар ўтди-ки худди олдинги умрдек фароғатда, эру хотин бориб пайғамбардан сўрашибди: “Ахир бизлар қолган ярми умримизни Аллоҳ таоло машаққатли қилган бўлиши керак эди-ку, нима учун қолган умримиз ҳам аввалгидек ўтаяпти ёки бизлар санада адашдикми?” Пайғамбар икки ракаат намоз ўқиб Парвардигордан илтижо қилиб сўрабди, шунда Аллоҳ таоло пайғамбарига ваҳий юбориб: “Улар фароғатдаги умрида менга ҳар куни шукр қилишди, шунинг учун Мен уларнинг қолган умрини ҳам фароғатли қилиб қўйдим. Кимики Менга шукр қилса неъматимни зиёда қиламан”, деб марҳамат қилибди.
Аллоҳ таоло Қуръонда биз мусулмонларга мурожаат қилиб дейди:
وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
“Яна Роббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эсланг: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”
Дарҳақиқат, ҳозирги давримизда берилаётган неъматларнинг қадрига етайлик. Айрим нотавон, ношукр тоифаларки борки бу неъматларнинг қадрига етолмай номақбул ишларни қилмоқдалар. Албатта, булар динимизнинг, давлатимизнинг душманларидир. Ҳозирги пайтда ҳар хил оқимлар чиқиб, юртимиз мусулмонлари азалдан эътиқод қилиб келаётган ҳанафий мазҳабини, аҳли сунна вал жамоани куфрга чиқаришияпти. Буларнинг барчасининг негизида ношкурликнинг илдизи турибди. Агар бу турдаги кимсалар уларга Аллоҳ томонидан ато қилинган неъматларга шукр қилиб яшаганларида, Аллоҳнинг берганига қаноат қилиб ўз юртларида яшаганда эди бу каби ҳодисалар бўлмас эди. Аллоҳнинг берган ризқига нисбатан кўр-кўрона муносабатда бўлиб, ношкурликни ҳаёт тарзи қилиб олган бу каби кимсалар ҳаётимзда кўп учрамоқда. Биз булардан ибрат олган ҳолда ҳаётимизни шукрона ила безамоқлигимз, ҳамду-сано ила зийнатлантирмоқлигимиз чин бурчимиз ҳисобланади.
САИД ПО БАНДИ КУШО МАСЖИДИ
ИМОМ-ХАТИБИ НУРИЛЛО ЯҲЁЕВ
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram