Шукр изҳори
26 август 2017 й.
773 марта ўқилди.

Шукр изҳори.

Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу аъла росулиллаҳ ва баъд.

Шукр қилсангизлар неъматларимни кўпайтириб бераман деган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Одамларнинг яхшиликларига шукр Аллоҳга шукр эканини таълим берган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловотларимиз бўлсин. Бизга шукр қилишни ўргатган олимларимиздан Аллоҳ рози бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Мажийдида шукр қилувчиларнинг оқибатини шундай баён қилган: “Агар шукр қилсангиз ва имон келтирсангиз, Аллоҳ сизларни азоблаб нима ҳам қилади?! Аллоҳ шукрни қабул этувчи ва билувчи Зотдир.” (Нисо 147-оят)

Юртимизда бугунги кунда олиб борилаётган ўзгаришлар барчани хурсанд қилмоқда. Бугунги кундаги яратилаётган шароитлар ва қулайликлар халқимиз учун айни муддао бўлмоқда. Шундай ислоҳотлардан бири бу адашиб турли хато оқим ва ғоялар таъсирига тушиб қолган инсонларга қўл чўзиш уларни кечириш ва уларга имкон бериш ҳамда яхшиликларга ундаш бўлмоқда.

Президентимиз Ш. Мирзиёев шу йилнинг 15-июнида республикамиз вилоятларидан йиғилган 1000 дан зиёд имомлар билан катта учрашув уюштирилди. Унда кўпгина масалалар қатори адашган инсонларни тўғри йўлга бошлаш масаласи қўйилди. Бу борада Бухоро вилоятимизда ҳам имом-хатиблар, ички ишлар ходимлари, маҳалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилди.

Адашиб турли таъсирларга тушиб қолганлар билан ва уларнинг оилалари билан алоҳида-алоҳида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Уларга кириб қолган йўлларининг хатолиги оят ва ҳадислар орқали ҳамда қонунчилигимиз асосида тушунтирилди. Соф динимизнинг асл моҳияти ва мақсадлари тинчлик ва саодатга бошлаши билдирилди.

Имом-хатибларимизнинг саъй ҳаракатлари сабабли улар тўғри йўлни англаб етдилар ва тавба қилиб миллатимиз равнақи йўлида хизмат қилишга ваъда бердилар.

Шундай суҳбатларда уларнинг ўзларига билдирилаётган ишончдан шукроналик ҳисларини туйганларини кўрдик. Қалбларида сурур, юзларида қувонч билан президентимиз ва ҳукуматимиз раҳбарларининг яхшиликларини тилларида шукр билан изҳор этишди. Келажакда давлатимиз ривожи йўлида бажонидил хизмат қилишга сўз бериш билан бу яхшиликлар учун амалий шукр қилишларини айтишди.

Бир мўминни қалбини шод қилмоқ жуда катта яхшилик ва савобли амал ҳисобланади энди вилоятимиздаги барча адашган инсонларни тўғри йўлга бошлаш ва уларга имкон бериш ҳақиқий байрам неча-неча оилалар хурсандчилигига сабаб бўлди.

Бундай яхши амалларга сабабчи бўлган инсонларга Аллоҳдан неъматларини уларга кенг қилишини ва бизларга шукрли кунларнинг шукрини адо этишимизни насиб қилишини Аллоҳдан сўраб қоламиз. 

 

 

 

Бухоро шаҳар бош имом хатиби, “Файзобод” жомий масжиди имом хатиби О. Авезов

 

 

 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:20
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram