Шукр қилмоқлик
20 сентябр 2018 й.
796 марта ўқилди.

 

ШУКРОНА

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Бандаларини улуғ неъматлар билан сийлаган Аллоҳ таолога ҳамду сано, Расулимиз Муҳаммад(с.а.в)га дуруду саловотлар бӯлсин.
  Мустақиллик неъматини яхши англаб, қадрига етиш учун атрофга ибрат назари билан қараш даркор бӯлади. Бошқа баъзи давлатлардаги нотинчликлар, етишмовчиликлар ҳар хил тартибсизликларни кӯриб Аллоҳ таолога шукрона айтиб тугатолмаймизким, бизнинг юртда тинчлик ҳукм сурмоқда. "Шукр" ӯзи нима?Б у сӯз "миннатдорлик", "розилик" маъноларини билдиради.
Юртимиз йилдан-йилга обод бӯлиб, халқимизнинг турмуш-тарзи, ҳаёти яхшиланмоқда. Парвардигорнинг улуғ неъматларидан бири юртимиздаги тинчлик ва осойишталикдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в): "Икки неъмат борки кӯпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва тинчлик-хотиржамликдир"-деб марҳамат қилганлар.Тинчлик ва хотиржамлик улуғ неъмат эканини ҳаммамиз яхши биламиз, аммо унинг қадрига етиш лозимлигини айрим инсонлар тушунмайди.Ҳаммамиз гувоҳи бӯлиб туганимиздек, ер юзининг турли жойларида табиий офатлар, бошқа жойларида эса хунрезликлар, урушлар туфайли шаҳару-қишлоқлар вайронага айланиб, тинч аҳоли сарсон-саргардонликда кун қечирмоқда. Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар қилмоғимиз керакки бизнинг юртимизда бу улуғ неъмат соясида ҳаётимиз тинч, халқимиз фаровон яшаб келмоқда. Орамизда бу бебаҳо неъмат қадрига етмайдиган баъзи инсонлар ҳам топилади, Аллоҳ таоло ӯзи бу инсонларга ҳам тавфиқ берсин, неъматга шукр қиладиган бандаларидан қилсин. Аллоҳ таоло ӯзининг каломи шарифида: "Яна Роббингиз эълон қилган (бу сӯзлар)ни эслангиз: "Қасамки, агар (берган) неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангизлар, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир" (Иброҳим, 7оят). Дарҳақиқат, оятга мувофиқ Парвардигори олам шукр қилувчи бандаларни ёқтиради ва шокир бандаларига неъматларини яна зиёда қилиб беради, аммо ношукр бандаларига эса унинг акси.
  Саид ибн Жубаӣр  (р.а)дан ривоят қилинишича, у киши :"Жаннатга биринчи бӯлиб кирадиган киши фаровонлик ва танглик кунларида ҳам Аллоҳга ҳамд аӣтиб юрадиган кимсадир"-деб марҳамат қилганлар.  Демак,  банда ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга ҳамд айтиб, шукр қилиб яшамоғи керак бӯлади. Мӯмин киши қандай амал қилмасин, Аллоҳ таолонинг хушнудлиги, розилигини топишни ӯзининг асосий мақсади қилиб қӯяди. Бу борада Қуръони каримда: "Агар шукр қилсангизлар (ва имон келтирсангизлар) У сизлар учун рози бӯлур."-деб Аллоҳ таоло марҳамат қилади. (Зумар    7 оят).
Буюк Холиқимизнинг бизга ато қилган неъматларига ҳар доим шукр қилиш ҳам,  Унинг розилигига эришишга сабаб бӯладиган омиллардан биридир. Аллоҳга ҳамду сано айтиш, Унинг неъматлари шукрини адо этиш банда учун ҳам ибодат ҳам Аллоҳнинг унга берган катта мукофотидир.
Аллоҳ таоло барчамизни Ӯзининг шукр қилувчи бандаларидан бӯлмоғимизни насиб айласин.
 
Бухоро шаҳар «Сайфиддин Бохарзий»
 жомеъ масжиди имом хатиби 
Камолов. Р

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:55
Шом: 18:35
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram