ШУКРОНАЛИК ТУЙҒУСИ
26 август 2016 й.
1215 марта ўқилди.

 ШУКРОНАЛИК ТУЙҒУСИ

 
Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 7-оятида буюради: «Ва Раббингиз (сизга): «Aгар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирган (ини эсланг).
Банда бу дунёда яшар экан Яратганнинг унга ато этган неъматларига ҳақиқий маънода шукр қилиши лозим. Ибн Масъуд шундай дейди: «Шукр иймоннинг ярмидир. Билки, шукр: 1) қалб билан; 2) тил билан; 3) аъзолар билан изҳор этилади. Қалб билан шукр қилиш – бу, қалб билан яхши нарсаларни ният қилмоқ ва барча жонзотлар учун қалбда яхши фикрларни жо этмоқ демакдир. Тил билан шукр қилиш – бу, шукрини далилловчи сўз ва жумлалар билан Аллоҳга ҳамд айтмоқдир. Аъзолар билан шукр қилиш – бу, Аллоҳнинг неъматларини ибодат, итоат ва хайр йўлларида ишлатмоқ, уларни Аллоҳга исён йўлида ишлатишдан тийилмоқдир. 
Шукр неъматларнинг янада зиёда бўлишининг омилидир. Бу ҳақиқатни юртимизнинг 25 йиллик ҳаётида гувоҳи бўлдик 25 йил тарих наздида жуда ҳам қисқа даврдир. Аммо шунчалик қисқа вақт мобайнида юртимизда катта ижобий ўзгаришлар рўй берди. Шаҳару қишлоқларнинг қиёфаси тубдан ўзгарди, янги ва равон йўллар, боғу-роғлар ҳашаматли бино ва масканлар барпо этилди. Халқимизнинг моддий, иқтисодий имкониятлари ўсиб борди. Қисқача қилиб айтадиган бўлсак ҳаётимиз фаровон, юртимиз обод бўлди. Албатта бу фаровонлик ўзича пайдо бўлгани йўқ.  Бу ҳукуматимизнинг 25 йиллик оқилона сиёсати ва меҳнати ҳамда халқимизнинг шукроналиги маҳсулидир. Эндиликда бизнинг вазифамиз мана шу тинч, осуда ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиб, ўсиб келаётган ёш авлодни юртга садоқат руҳида тарбиялаб, имон-эътиқодли, диёнатли фарзандлар қолдиришдир. Токи улар келажакда  давлатимизнинг шаъну шавкатини янада юқори кўтариб, бахтли ҳаёт кечирсинлар. 
 
«Хўжа Абдулло Сафедмўй» 
масжид имоми: Муқаддамов Ж. 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram