Силаи рахм
08 октябр 2018 й.
753 марта ўқилди.

 Силаи рахм

 Инсонни жамият билан боғлайдиган биринчи нарса бу қон ва насаб жиҳатидан қариндошлигидир. Аллоҳ таолонинг мӯъжаз китоби Қуръони карим ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадисларида Парвардигори олам инсонларни бир-бирларига силаи раҳм қилиш, қариндошларга жонкуяр ва меҳрибон бӯлишни тарғиб қилган. Аллоҳ таоло калому шарифи
Қуръони каримда"Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳаво)ни яратган ҳамда иккисидан эркак ва аёлларни таратган Роббингиздан қӯрқингиз! Шунингдек,  ӯрталарингиздаги ӯзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узишдан) қӯрқингиз! Албатта, Аллоҳ таоло сизларни кузатиб турувчидир"-деб марҳамат қилади. (Нисо, 1оят).
Баъзи инсонлар ӯртасида бӯлар-бӯлмас жанжаллар, келишмовчиликлар, низолар бӯлиб,  шу дунёнинг арзимас нарсалари учун ӯзаро меҳр-оқибат йӯқолиб кетмоқда. Пайғамбар алайҳиссалом: "Қариндошлари билан алоқани узган киши жаннатга кирмайди. Силаи раҳм доимий борди-келди эмас, балки узоқлашиб кетган қариндош ҳолидан хабар олишдир"-деганлар. (Муттафақун алайҳ).Демак, ҳар бир мусулмон жаннатни истаса, қавми-қариндошлари билан алоқани узмаслиги керак. Расулуллоҳ (с.а.в) қариндошларига қандай яхши муносабатда бӯлганликларига тил ожизлик қилади. Амр ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилинишича,  у киши Расулуллоҳ(с.а.в)дан: "Аллоҳ сизни нимага даъват қилиш учун пайғамбар қилиб юборган?) -деб сӯраганларида, У зот: "Силаи раҳм қилишга, бут-санамлардан юз ӯгиришга ҳамда ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиб, Унга бирор нарсани шерик қилмасликка даъват қилиш учун юборган"-деб жавоб берганлар. (Имом Муслим ривояти).
Қариндошлик алоқаларини турли йӯллар билан мустаҳкамлаб, уларга меҳр-оқибат кӯрсатиб қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаш орқали Парвардигори олам раҳматига сазовор ва муносиб бӯлиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг шафоатларига лойиқ бӯламиз. Биз умматга башорат бериб Расулуллоҳ(с.а.в):"Кимки ризқи рӯзи кенг бӯлиши ва умри  узоқ бӯлиши хурсанд этса, бас, у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин"-деб айтганлар. 
Аллоҳ таоло барчамизни орамиздаги сийлаи раҳмни бардавом этиб, Унинг розилигига олиб борадиган амалларимизни зиёда қилсин.
 
Когон туман «Шоҳ Нажаф» масжид имоми 
Асадов Ҳусенжон.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:31
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:15
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram