СОФ АҚИДА
28 ноябр 2019 й.
98 марта ўқилди.


 СОФ АҚИДА

Имом  Абу Мансур Мотуридий  Самарқандда, имом Абулҳас  Ашьарий  Бағдодда, имом Абу Жаьфар Таҳовий Мисрда “Аҳли сунна вал жамоа” ақидасини, Ислом динининг софлигини ҳимоя қилдилар.

       Улар  “Қурьони Карим” ва “Ҳадиси шариф”га таянган  ҳолда  хато талқин  билан  залолатга  ботган  ҳар  хил  тоифалар  ва оқимларга қарши турдилар.
Шунинг учун ҳам буюк имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ  ақида илмини  “Ал- фиқҳул Акбар” яьни катта  фиқҳ деб номладилар.
          Бу  илм шарьий  ақидавий  аҳкомларни аниқ  ва тўлиқ  ўргатувчи илмдир. Дунёда кўп  хатолар  шу  илмни  билмаганларидан  содир этадилар  ва  ҳидоят  йўлидан адашадилар. Бунга мисол  қилиб  бир  ҳадисни  келтирмоғимиз мумкин.
      Анас розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади. Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам   “Лаа  илаҳа  иллаллоҳу” деган  кимсага  тегмаслик. Гуноҳи  туфайли уни  кофирга  чиқармаймиз, амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз” дедилар. (Имом Абу Довуд  ривояти)
        Бу  ҳадиси шарифда  Расулуллоҳ    уч  муҳим  ақидани  баён  қилдилар:

1 “Лаа  илаҳа  иллаллоҳу”  деган кишига тегмаслик, унинг  жони ва  молига  зарар  етказмаслик.

2 Гуноҳи  туфайли  кишини кофирга  чиқармаслик. Зеро,  Расулуллоҳ   “Биров  бировни  куфрда айбламасин, у унга ҳақли бўлмаса, ўзига қайтади” деганлар. Имом  Бухорий ривояти.

3 Амали  туфайли кишини  исломдан  чиқармаслик.Чунки кишининг  эьтиқоди  бузилмаса, исломдан чиқган ҳисобланмайди. 

Демак ислом  ақидаси инсонни маьлум  бир нарсалар билан  маҳкам  боғлаб турадиган  уни тойилишига  йўл қўймайдиган  ҳидоят  йўлидир.

Бухоро вилоят бош имом хатиби 
Жобиржон Элов                                                                                           
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:58
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram