Соғ танда соғлом ақл
11 май 2016 й.
2520 марта ўқилди.

 Соғ танда соғлом ақл

Аллоҳ бандалаига берган  неъматлар шу қадар кўпки, уларни санаб адоғига етиб бўлмайди, фақатгина бу неъматлар шукрини адо  қилса ҳақиқий комил инсон бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло бани одамни гўзал суратда, тана аъзоларини мутаносиб ва кўркам  қилиб яратган. Инсон баркамол бўлиши комиллика эришиши учун тансиҳатликка алоҳида эътибор бермоғи лозим. Ҳар бир киши саломатликдан кўра муҳим, соғликдан кўра кўпроқ эътибор берадиган нарсаси йўқ. Шунинг учун кишилар касалликлардан сақланиши, саломатликларини асраш ва мустахкамлаш учун куч-ғайрат, маблағ ва вақтларини аяшмайди. Дардига шифо бўлиши учун турли  муолажа, Аллоҳ яратиб қўйган турли шифобахш неъматларни истеъмол қилиш ва тез-тез шифокор ва табиблар қабулларида бўлиб  туришади. Буларнинг барчаси бежиз эмас. Ҳаёт ширин, саломат умр гузаронлик  қилиш  ҳам лаззатли. Инсонга бахтли турмуш кечириш учун аввало соғлик зарур. «Энг ширин лаззат саломатликдир», деган Луқмони Ҳаким. Бирор тана аъзоларингизда хасталик, оғриқ бўлса, сизга хеч нарса татимайди. Демак, одамлар наздида тўлақонли ҳаёт кечириш, Аллоҳ таолонинг  амру-фармонларини бажариш, ибодатида  қоим бўлиши учун энг аввало тананинг соғлом бўлиши, бирорта аъзонинг хасталикка чалинмаслиги, киши ўзини соғлом ва бардам ҳис этиш керак. Акс холда  ҳаёт мазмуни йўқолади, турмушдан файз кетади,  ибодатларга нуқсон етади. Сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Икки неъмат борки кўпчилик одамлар уни қадрига етишмайди, булар сихат-саломатлик ва хотиржамлик», деб мархамат қилганлар. Дарҳақиқат бу неъматлар қадрини кўпчилик билмайди. Одам боласига дард келсагина саломатлик қадрини билади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида мусулмонлар ҳаётини барча жабҳалари қатори улар саломатлигини муҳофаза қилиши, касалликларни даволаш каби муҳим масалаларни ҳам қамраб олган. У зот таълим берган муолажа усуллари, содда дорилар, шифобахш таомлар, овқат истеъмоли ва ичимлик ичиш қоидалари асрлар оша умматга хизмат қилиб келмоқда. Айниқса у зот бизларни кўп ейишдан, ортиқча тўйиб кетишдан қайтарганлар. Ўзлари ҳам бир хил таом, кўпинча  нон ёки хурмонинг ўзи билан қаноатланиб, саҳобаларга ибрат ва намуна бўлганлар. 
 
Улуғ ҳукмдор Ҳорун Ар-Рашиднинг жуда мохир насроний табиби бор экан. У бир куни атоқли олим Али ибн Ҳусайн ибн Воқидга : «Сизларнинг китобингизда(Қуръонда) тиб илмига оид хеч нарса йўқ. Илм ўзи икки хил бўлади: дин ва бадан(тиб) илми», дебди. Али ибн Ҳусайн унга бундай жавоб берган экан:  Аллоҳ  таоло тиб илмини ушбу оятнинг бир неча жумласига жойлаб қўйган : «еб-ичинглар,(лекин) исроф қилманглар!». Шунда насроний табиб: «Пайғамбарингиздан тибга оид бирор нарса нақл қилинмаган », дебди.
Шунда Али ибн Ҳусайн  бундай жавоб қилибди: «Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам тиб илмини бир неча сўзга жам қилганлар», дебди. «Улар қайсилар? » сўрабди табиб. Ошқозон касалликлар ўчоғи. Парҳез барча давонинг боши. Ҳар бир баданга ўрганган нарсасини бер!» деганлар, дебди Али ибн Ҳусайн. Шунда насроний табиб иқрор   бўлиб: «Китобингиз ва Пайғамбарингиз Жолинусга (Галенга) тиббиётборасида ҳеч нарса қолдирмабди» деган экан.
 
 Имом Қуртубий : «Касалликни даъвоси икки қисмдан иборат: ярми дори-дармон, ярми эса парҳез ». Иккиси бир бўлдими,  бемор соғайиб оёққа турди деявер» деганлар. Бир донишманддан: «Дардни келиши нимадан?» деб сўрашди.  У : «Баднафсликдан»,  деб жавоб берибди. Ундан: «Бунинг давоси нимада? » сўрашса, «Нафсни тийишда», деб жавоб берибди. Демак инсон касаликка чалинмай деса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларига, донишмандлар насиҳатига эргашмоғи лозим. Улуғ ватандошимиз Тиб илмини асосчиларидан бири Ибн Сино умрни баракали қилиш ва сермазмун ҳаёт кечириш учун жоҳил бўлмаслик, изтиробга тушмаслик, ширинсухан    бўлиш, таомга ўч бўлмаслик, шароб ва хамр  ичмаслик, тамаки чекмаслик зарур  эканини аниқлаб айтганлар. Соғлом одам оламни ҳам тиниқ мушоҳада  қилади ва фикрлайди. Аждодларимиз соғ танда соғлом ақл деб бежизга айтишмаган.
 
Истиқлол туфайли юртимизда одамлар соғлиги ва тиббиёт соҳасига ҳам катта эътибор берилди. Шаҳар ва қишлоқ жойларида замонавий тиббий жиҳозлар билан жиҳозланган даволаш масканлари халқ хизматида. Бизнинг вилоятимизда ҳам тиббиёт соҳасида  анча ўзгариш ва янгиликларга эришилди.  Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказ Бухоро филиалида ҳам ўз касбини фидокорлари, малакали врачлар ва хамширалар, касал ва бетоблар учун туну-кун хизмат қилишмоқда. Бу қилинаётган хизматлари учун Аллоҳ таоло уларга ажру мукофотлар ато айласин.
 
Бухоро шахар 
Сайфиддин Бохарзий Жомеъ масжиди 
имом-хатиби Камолов Равшан 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram