Сув - ҳаёт манбайи
19 октябр 2020 й.
90 марта ўқилди.

 

Сув - ҳаёт манбайи

Аллоҳ таоло Ерни ёйиб, яъни яшашга қулай қилиб яратгани баробарида унга сувларни оқизиб қўйди, турли ўт-ўлан, дов-дарахтларни ўстириб ҳам қўйди. Қуръони Каримнинг кýпгина сураларида Аллоҳ таоло инсонларга ато этган неъматларини эслатар экан, сувни ҳам зикр қилади: “Сизлар ýзларингиз ичаётган сувни (ýйлаб) кýрдингизми? Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми? Агар Биз хоҳласак, уни шýр ва аччиқ қилиб қýйган бýлар эдик. Бас, (шу обиҳаёт учун ҳам) шукр қилмаймизми?”. (Воқеа сураси, 68-70 оятлар).
Мутахассислар фикрича, инсон таомсиз бир-икки хафтагача яшаши мумкиндир, аммо сувсиз уч кунга ҳам чидай олмайди. Одам танасидаги сув агар ýн беш фоизга камайса, у ҳалок бýлади. Инсон танасининг аксар қисми сувдан иборат. Сув - инсоннинг ҳаёт кечириши учун асосий қувват манбаидир. Бунга яна одамнинг покланиши учун ва бошқа мақсадларга ишлатадиган сувни ҳам қýшилса, инсонга сув қанчалик зарур ва бебаҳо неъмат экани ойдинлашади.
Аллоҳ таоло бандалари учун ва чорва турли набодотлар учун сув энг зарурий  неъмат эканини баён этиб, бундай  мархамат қилади: “У осмондан сизлар учун ундан ичимлик бýладиган сувни (ёмғирни) ёғдирган зотдир. (Ҳайвонларингизни) боқадиган гиёҳлар ҳам ýша сувдан (суғорилур). У сизлар учун ýша (сув) билан (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломат бордир”. (Наҳл сураси, 10-11 оятлар). 
Бугунги кунда мусулмонлар орасида Аллоҳ таоло ýзларига ато этган турли неъматлар қатори сувни ҳам исроф қилаётган, бу бебахо неъматга бепарво муносабатда бýлаётган кишиларнинг ҳам борлиги ачинарли хол. Ҳаётимиз учун энг зарур неъмат бýлган сув исрофи ҳаммасидан ошиб тушяпти. Сувнинг исроф бýлишига йýл кýймай, уни тежаб-тергаб ишлатайлик. Азиз фарзандларимизга ҳам сувни исроф қилмасликни ýргатайлик. Бир дона носоз жýмракдан томчилаётган сув бир соатда қанча бýлишини яхши тасаввур қиламиз. Сувни исроф қилмаслик барчамизнинг бурч ва вазифамиз эканлигини асло унутмайлик. Ҳозир жаҳонда ичимлик суви муаммоси биринчи даражали муаммолардан бýлиб турибди. Айни пайтда дунёда бир миллиарддан ортиқ киши тоза ичимлик сувига мухтож.
Тупроқ, сув, ҳаво ва бошқа нарсаларни тоза сақлаш, уларнинг ифлосланишига йýл қýймаслик ва соғлик учун зарарли бýлган нарсалардан сақланиш кабилар шариатимизнинг буйруғидир. Муоз ибн Жобал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта жойга: сув ýзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин  ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қýрқинглар”, - деганлар. (Абу Довуд ривояти).
Асрлар бýйи мусулмонлар ариқ, дарё ва денгиз сувларини покиза сақлашни ýзларининг шарафли бурчлари деб билганлар. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло уларни ифлослантирмасликка буюрган. Акс ҳолда, балиқлар ҳам ноз-неъмат ýрнига заҳарли моддаларга айланишини унутмайлик.

Пешку туман “Ҳалим Полвон” жомеъ масжид
имом-хатиби Ҳамроев Рустам
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:46
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram