СЎЗЛАРНИНГ ЭНГ ФОЙДАЛИСИ
14 октябр 2020 й.
81 марта ўқилди.

 

СЎЗЛАРНИНГ ЭНГ ФОЙДАЛИСИ

Аллоҳ таоло инсонга ато этган энг улуғ неъматлардан бири сўздир. У инсонлараро муомала -  муносабат воситаси, тафаккур таржимони, Аллоҳ таолога бандаликни адо этиш омилидир.
Сўзларнинг энг фойдалиси Аллоҳ таолони эслатадиган, кишиларни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтарадиганларидир.
«Сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига эришадиган бандаларимга хушхабар беринг» (Зумар сураси, 18-оят).
«Аллоҳ (йўли)га чақирилган ва ўзи ҳам солиҳ амал қилиб, «Мен мусулмонларданман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» (Фуссилат сураси, 33-оят).
Ўтмишдаги солиҳ кишилар беҳуда сўзлардан ҳамиша чекинишган, улар ўрнига сукутни афзал кўришган. Абулқосим Замахшарий: «Агар тилингни ортиқча сўзлашдан тия олмасанг, унинг жиловини шайтонга топширган бўласан», деган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтишича, «Банда тилини тия олмаса, тақводор бўлолмайди».
Сўзнинг офатлари кўп: беъмани, бефойдасўзларни гапириш, ботил, гуноҳ ишларни сўзлаш, сергаплик ва одамларга ёқиш учун сўзамоллик қилиш, фаҳш, ахлоқсиз ва шунга ўхшаш сўзларни айтиш, сўкиниш, ўзгаларни мазах қилиш ва устидан кулиш, сирни ошкор қилиш, ёлғон сўзлаш, ғийбат ва бошқалар офат келтирадиган сўздир. Булар қораланган ва инсонлар булардан қайтарилган. Чунки бу сўзларнинг манбаи ёмонлик ва маломатдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин», (Имом Бухорий)
Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий алайҳиссалом тилларига ишора қилиб: «Сен тилингни тийгин», дедилар. Шунда мен: «Гапирган нарсаларимиздан ҳам сўраламизми?» деб сўрадим. У зот: «Онанг сени йўқотиб қўйсин, кишиларнинг дўзахга юзтубан ёки кўксилари билан ағдарилишларига сабаб тиллари билан қилган гуноҳларидир», дедилар» (Имом Термизий).
Одам ақли ва тили билан ҳайвондан устун, аммо нолойиқ сўзлардан тийимаса, ҳайвондан ҳам тубанлашиб кетади.

Когон шаҳар “Алишер Навоий” жомеъ масжид
имом-хатиби Афзал Камолов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:46
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram