Тафсир илмининг ривожланишида тафсир марказларининг тутган ўрни.
17 май 2015 й.
776 марта ўқилди.

 Тафсир илмининг ривожланишида тафсир марказларининг тутган ўрни.

Абдуллоҳ ибн Аббоснинг шогирди Мужохид ибн Жабр дейдилар: Аллоҳнинг наздида энг суюкли банда унинг каломи билан шугулланганидир.
Абу Абдураҳмон Суламий айтадилар: Агар укиган Қуръонинга амал қилсанг ер юзидаги энг улуг одам бўласан.
Илмдан асосий максадимиз амал қилишлик. Пайғамбаримиз айтадиларки : Кимики Аллоҳнинг розилиги учун ўрганадиган илмни дунё ишлари учун ўрганса жаннатни ҳидини ҳам топмайди.
Қуръон сураларининг 95 таси 13 йил давомида Макка шаҳрида нозил бўлиб, Маккий суралар деб аталади. Уларнинг уч-дан бир қисми, яъни 19 таси, 622-йили юз берган ҳижратдан кейин 10 йил давомида Мадинада нозил бўлиб, Маданий суралар деб қабул қилинган.
Қуръони карим уч марта тўпланган:
Биринчи марта: Пайғамбаримиз ҳаётлик чоғларида ваҳий котиблари орқали ёзилган оятлар ва сураларни Пайғамбар (а.с.) уйларида сақлаш ва улар томонидан сураларни ўз ўрнига қўйиш даври эди.
Иккинчи марта: Халифа Абу Бакр даврида Ҳазрат Умар таклифига биноан Зайд ибн Собит раҳбарлигида тайин этилган ҳайъат томонидан Қуръоннинг барча оятларини бирлаштириб тўплаш даври.
Учинчи марта: Ҳазрат Усмон даврида бутун ислом дунёсида қироатни бирлаштириш учун мусҳаф шаклида қабул қилинган Қуръондан нусхалар кўчириб тарқатиш даври. Ўзбекистон Республикаси диний ишлар идорасига тегишли қўлёзмалар фондида сақданаётган Усмон Мусҳафи нусхаси мазкур нусхалардан биридир.
Қуръонда фикҳий-ҳуқуқий масалаларга кўпинча умумий ёндашилади ва айрим масалалар, масалан, ҳуқуқуллоҳ муфассал шаклда ёритиб берилади.
    Тафсир марказлари бир нечта бўлиб улардан машҳурлари учта.
Биринчиси Мадинаи Мунавварада бўлган. Унинг шайхи эса Убай ибн Каъбдир.
     Пайғамбаримиз с.а.в. у киши ҳақида шундай дедилар: «Кимики Қуръонни менга Жаброил ўқигандек ўқишни хохласа  Каъбдан ўргансин»-дедилар.
    Бир куни Каъб хонасида Қуръон тиловат қилганини пайғамбаримиз эшитиб махлиё бўладилар. Каъб қироатини тугатганида Расулуллох « Эй Каъб сенга ҳам Аллоҳ Довудга берган овозни берибди»- деди. Шунда Каъб «Агар сизни тинглаётганингизни  билганимда  яна ҳам  яхшироқ ўқир эдим»- деди.
    Тафсир марказларининг иккинчиси  Маккаи Мукаррамада бўлиб унинг шайхи  Абдуллоҳ ибн Аббос бўлган. Пайғамбаримиз вафот қилган вақтларида у киши 13 ёшда бўлган. Абдуллоҳ 11 ёшда эканлигида бир кеча пайғамбаримиз ёнида ётади. Ярим кечаси Пайғамбаримиз таҳажжуд намози учун ҳожатхонага чиққанларида Абдуллоҳ туриб пайғамбар келгунларича обдастада сув тайёрлаб бир қўлида сув бир қўлида сочиқни олиб  Расулуллоҳ олдиларига келади. Расулуллоҳ таҳорат олиб намозни бошлаганларида Абдуллоҳ ҳам пайғамбаримиздан қолган сувга таҳорат олиб пайғамбаримиз орқаларидан намозга турдилар. Пайғамбаримиз Абдуллоҳҳнинг қўлидан тортиб ёнига ўтказдилар Абдуллоҳ орқага ўтиб олди. Расулуллоҳ яна ёнларига тортдилар Абдуллоҳ яна орқаларига ўтирди. Намозларни ўқигандан кейин Расулуллоҳ мен сени ёнимга тортдим нега сен орқага ўтиб олдинг дедилар.Абдуллоҳ бу дунёда сизнинг мақомингизга ҳеч ким ета олмайди деди.
Тонг отиб айни фаришталар дуони кўтарадиган вақтда Расулуллоҳ Абдуллоҳ ҳақларига шу дуони ўқидилар.
التاويل علمه و الدين فى فقهه اللهم
    Тафсир марказларининг учинчиси Ироқнинг Куфа шаҳрида бўлиб,  бутун Осиёга динни ва унинг аҳкомларини  ва ислом шариатини  ўргатган саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд. У зот ёшликларида чўпон эдилар . Бир куни Абдуллоҳ қўй боқиб юрганида Расулуллоҳ ҳазрати Абу Бакр билан чўлда кета ётиб қоринлари оч қолди  ўша чўлда бир ёш бола кўп қўйларни боқиб юрганини кўрадилар. Расулуллоҳ ва Абу Бакр у болага бир қўйни бизга бер биз уни сутини соғиб ичайлик деганида у бола йўқ бу қуйлар меники эмас хужайинимники бу ишим учун менга ҳақ тўлайди  деди. Сўнг Расулуллоҳ,бўлмасам бизга бир елини йўқ  туғмаган қўйни  бирини бер деди, Абдуллоҳ ўшандай қўйни берди. Расулуллоҳ қўйни елинини силаганларида унинг елини сутга тўлди ва улар соғиб ичдилар. Ва Абдуллоҳга сутидан узатганларида  Абдуллоҳ ибн Масъуд менга сутни эмас қўйни елинини силаганингизда ўқиган дуонгизни  ўргатинг деди. Расулуллоҳ Абдуллоҳ ибн Масъудга сен ақлли ва зийрак бола экансан деди.
   Саҳобалар даврида  тафсир китоб ҳолатида ёзилмаган саҳобалардан кейин тобеинлар тафсир илмини маъноларини янада кенгрок ёритганлар. 
       Тафсиршунос тобеинлардан энг машҳурлари: Ҳасан Басрий, Икрима ибн Абу Жаҳл, Иброҳим Наҳаий, Ҳаммод ибн Абу Сулаймон, Абу Абдураҳмон Суламий, Мужоҳид ибн Жабр ва бошқалардир. Бу олимлар даврида тафсир илми ривожланди, лекин китоб шаклида ёзилмаган эди. Аммо тилга ривожланиб бораверди. 
      Биринчи тафсир илмини Қуръонни бошидан охиригача мукаммал тафсир қилган Муҳаммад ибни Жарир Табарийдир.У кишининг тафсир китоби 90 томлик китоб бўлган. Сўнг у кишининг шогирдлари устозларининг китобларини мухтасар қилиб 11 – 12 томга қисқартирилган.
    Бундан ташқари бошқа тафсиршунос олимлар ҳам тафсир китоблар ёзганлар. Имом Аҳмад ибн Муҳаммад Куртубий ( Тафсири Куртубий), Абу Хайён Андалусий ( Баҳрул муҳийт), Абулфидо ибн Касир ( Тафсири Қуръони Азийм), Жоруллох Замахшарий (Тафсири Кашшоф), Абу Баракот Насафий ( Маъолимут танзил), Алфақиҳ Абу Лайс Самарқандий ( Тафсири Самаркандий), Жалолуддин Суютий ( Дуррул мансур), Муҳаммад Мухтор Шинкитий (Азвоул Баён), Қози Байзовий (Тафсири Байзовий)лар шулар жумласидандир.
Юқорида зикри келган тафсирлардан Ибни касир тафсири бошқа тафсирчиларнинг ёзган тафсирларидан афзалроқ, чунки у киши ёзган тафсир китоблари 4 том бўлиб нихоятда хадислар билен бойитиб  кенг ёритилган ва киска – киска сермаъно мухтасар қилиб ёзганлар. Ўзлари шофеъий мазхабида бўлсалар ҳам тарафкашлик қилмаганлар.
    Бу тафсирчиларнинг баъзилари Қуръонни фиқҳий жиҳатдан, баъзилари эса луғат жиҳатдан тафсир қилиб ёритганлар.
Ўзбек тилида ҳам тафсирлар ёзиляпти. Биринчи ўзбек тилида Қуръонни мукаммал тафсир қилган шайх Муҳаммад Содик Муҳаммад Юсуфдир. Биринчи тафсирни ўзбек тилига таржима қилган киши Махмуд Тарозий (Олтинхонтура).Ва яна ўзбек тилида тафсир ёзган шайхлар Абдулазиз Мансур ва Алоуддин Мансурлардир.
 Тожик тилида Қуръонни мукаммал тафсир қилган шайх Кошиф хусайнийдир.Кейин Қуръон бошка рус, инглиз, тотор ва бошка тилларда ҳам таржима қилинган.Русчада Қуръонни биринчи таржима қилган олим Крачковский. Ва энг охирги ва энг чиройли таржима қилган аёл Пороховойдир.
 
Мир Араб мадрасаси талабаси
Зоиров Али
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:34
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:35
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram