ТАКФИР
12 октябр 2017 й.
994 марта ўқилди.

ТАКФИР

Такфир - бу ибора араб тилидаги “куфр” сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, луғатда инкор қилиш, осий бўлиш, тан олмаслик каби маъноларни англатади. Истилоҳда эса ­икки хил маънода келади. Бири – динда, яъни, Аллоҳ ва Унинг Расулига итоатсизлик иккинчиси, инъом этилган неъматни менсимай, инкор этишга нисбатан қўлланилган.

Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда баён этилган мазкур ибора унинг истилоҳий маъноларидан бирига далолат қилиши сўзнинг йўналишига қараб ёки кўзда тутилган маънони ёритувчи қўшимча далиллар билан тушуниш мумкин. Масалан, Қуръонда куфр лафзи бир неча ўринларда келган бўлиб, унда Аллоҳ таоло очиқ куфрни ирода қилмаган. Баъзи оятларда куфрдан мақсад шахсни ислом динидан чиқарадиган куфр эмас, балки чеклов ёки тўхтамларни ўз ичига олади. Бошқа бир оятларда “мутлақ куфр” зикр этилиб, ислом миллатидан чиқишгача бўлган ҳолатлар назарда тутилган.

Аллоҳ таоло кишини мажбурланган пайтда “куфр” сўзини айтиб қўйса уни азобламаслигини ояти каримада маълум қилгач, уламолар ундан келиб чиққан бошқа масалаларга ҳам ҳукм чиқаришган. Бунга кўра, куфрга мажбурланган киши диндан чиққан ҳисобланмайди. Бу борада Савбон розияллоҳу анҳудан Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

Менинг умматимдан хато қилганда, эсдан чиқарганда ва мажбурланганда қилган ишидан қалам кўтарилди”, – деган машҳур ҳадислари ривоят қилинган.

Бир киши куфрга мажбурланса, у ўлимдан қўрқиб куфр сўзини айтиб юборса-ю, қалби иймон ила хотиржам бўлса, уламолар унга гуноҳ бўлмаслигига, у ҳақда “кофир” деб ҳукм чиқармасликка ижмоъ қилганлар. Бу Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофеий ва бошқа уламоларнинг сўзидир.

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

Агар киши биродарига “Эй кофир”, – деса, у (сўз) иккисидан бирига қайтади”.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай деганлар:

Ҳеч бир киши бошқа кишини фосиқ, кофир деб айбламасин. Агар у киши бундай бўлмаса, айтган гапи ўзига қайтиб келади”.

Инсон шаҳодат калимасини айтса, мусулмон бўлаверади. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳодат калимасини айтган кишини Исломини қабул қилиб, уни мусулмон деб эътиборга олган.

Ким Алоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расули эканлигига гувоҳлик берса, дўзах унга ҳаром бўлади”.

Ким Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини ихлос билан айтса, жаннатга киради”.

Ким Аллоҳга ҳеч бир нарсани шерик қилмаган ҳолда вафот этса, жаннатга киради”.

Инсон шаҳодат калимасини ихлос билан айтганидан ташқари бажариши лозим бўлган фарз амаллар бор. Лекин ўша амалларни бажармай шаҳодат калимасининг ўзи билан кифояланса ҳам мусулмон – мусулмон бўлаверади. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳодат калимасини айтган кишини исломини қабул қилган ва уни мусулмон деб эътиборга олган эдилар.

Аниқ мусулмон бўлган кишини кофирга чиқариш учун уни имондан чиққанлигига ўта ишончли далиллар мавжуд бўлгандагина кофир дейиш мумкин. Чунки ўта ишончли нарсани шубҳали нарса билан кетказилмайди.

Мусулмон мусулмонни қайсидир гуноҳи сабабли, гарчи у кабира гуноҳ бўлса-да, имондан чиқариши ҳалол эмас. Чунки кабира гуноҳлар исломни заифлаштирсада, буткул йўқ қила олмайди.

Шариат зинокор, туҳматчи, ўғри, йўлтўсар, ароқхўр, муртад ва бошқа кабира гуноҳлар жазоларини турли хил қилиб белгилади. Агар ҳамма кабира гуноҳлар куфр бўлганда ҳаммасига битта қилиб муртаднинг жазоси белгиланиши керак бўларди.

Ислом оламида танилган, аксар мусулмонлар эргашадиган мазҳаблар соҳибларининг ҳар бири фиқҳий ёки ақидавий бўлишидан қатъи назар ислом тушунчаси остидадир.

 

Волидаи Абдулазизхон

жоме масжиди имом хатиби: 

Қудратов Зариф

 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram