ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИНГ ТАЪЛИМ ТАРБИЯСИ,ОДОБ АҲЛОҚИ ВА КЕЛАЖАГИ УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ!
18 январ 2021 й.
83 марта ўқилди.

 
ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИНГ ТАЪЛИМ ТАРБИЯСИ,ОДОБ АҲЛОҚИ ВА КЕЛАЖАГИ УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ!
 
Фарзандларимизнинг истеъдод ва қобилияти, эзгу интилишларини тўлиқ рўёбга чиқариш, ижтимоий фаоллигини  ошириш,  ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча имкониятларни яратиб бериш бундан буён ҳам бош мақсадимиз бўлиб қолади.
Шавкат Мирзиёев
 
Келажак авлод ҳақида қайғуриш ва соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятларимиздан бири эканлиги барчамизга маълум. Бу муқаддас заминда яшаётган ҳар қайси инсон ўз фарзандининг бахту-саодати ва фазлу камолини кўриш учун бутун ҳаёти давомида курашади, меҳнат қилади. Иймон-эътиқоди бутун, иродаси бақувват, диёнатли, мустақил дунёқарашга эга ва замонавий тафаккурига таяниб яшайдиган эркин, комил инсонларни маънавиятли инсон деб аташимиз мумкин. Маълумки, иймон-эътиқод инсон маънавиятини шакллантирадиган асосий мезонлардан бири ҳисобланади. Чунки бирор нарсага ишонмаган, меҳр қўймаган инсоннинг қалби ва онгида юксак туйғу ва тушунчалар тизими вужудга келмайди ва камолга етмайди. Давлатимизнинг изчил сиёсати ўзининг амалий натижаларини бермоқда, биз буларни ҳар қадамда кўришимиз мумкин.
Ёш авлод тарбиясида ҳал қилувчи ўрин тутадиган боғчалар ва мактаблар тизимида ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Президент мактаблари, ихтисослашган ва ижод мактаблари барпо этиш, “Замонавий мактаб” дастурини жорий этиш борасидаги ишларимиз ҳам узлуксиз давом эттирилмоқда.
Юртимизда Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилди. Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари, Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси тузилди. Ҳудудларда “Лойиҳалар фабрикаси” иш бошлади. Чунончи, замонавий мактаблар, лицей ва коллежлар, барча қулайликларга эга бўлган спорт иншоотлари, ёшлар марказлари ёш авлод манфаатларини рўёбга чиқариб, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етиши учун ҳизмат қилмоқда. Бизнинг мустақил йўлимизни кўролмайдиган, турли баҳоналар билан ўзларининг таъсир кучини ўтказиш ва ҳукмронлик қилишга уринаётган кучлар мавжуд. Мамлакат ташқарисидаги тажовузкор кучлар муқаддас динимиз бўлган ислом динини ниқоб қилиб ғаразли мақсадларидан фойдаланмоқда ва маънавиятимизга таҳдид солмоқдалар. Улар бу иши билан келажагимиз бўлган ёшларимизнинг онги ва маънавиятини бузмоқдалар. Келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом ва баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятларимиздан бири эканлигини унутмаслигимиз керак.
Биз авваламбор, ёшларимизни бундай ёвуз кучларнинг ҳамласидан асраш учун, ота-боболаримизнинг бизларга қолдириб кетган илмий мерослари билан билан таништириб, ҳозирги замон талаблари даражасида олиб боришда мавжуд барча имкониятлар ва воситалардан самарали фойдаланишимиз лозим.
Бугунги кунда бизнинг қилаётган барча ишларимиз фарзандларимизнинг бахт-саодати, уларнинг ёруғ келажаги учун амалга оширилмоқда. Лекин бахт-саодат фақат бойлик билан белгиланмайди. Одобли, билимдон, меҳнатсевар ва иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир.
Ёшларга дин ва диний ўртасидаги нозик муносабатларнинг моҳиятини ҳар томонлама тўғри тушунтириб боришимиз керак, Муқаддас динимиз арконлари ва қадриятларини доимо улуғлаб, шу билан бирга, дунёвий ҳаётга ҳам қатъий ишонч билан интилиб яшаган тақдиримизда эзгу мақсадларимизга ета оламиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг тарбияси учун жавобгардир. Кўзимизнинг нури, қалбимиз сурури, ишимизнинг давомчиларидирлар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “…фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир…”[2]. Чунки, Аллоҳ таоло фарзандларни дунёнинг зийнати демоқда. Шундай экан, бу неъматни қадрлаб асраб авайлаб қўймоғимиз бизлар учун бурчдир. Уларнинг таълим тарбияси, одоб аҳлоқи ва келажаги учун жавобгармиз.
Ёшларнинг барча соҳада етакчи бўлишлари учун энг аввало, одоб-ахлоқли бўлишлари лозим. Чунки одоб охират неъматларига етказувчи асосий воситалардан бири ҳисобланади.

Ромитан туман «Хокимулломир» жомеъ масжид имом-хатиби 

Ғолиб Муротов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:20
Куёш: 07:07
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram