Таомланиш одоби
16 май 2016 й.
1479 марта ўқилди.

 Таомланиш одоби

Дунё ухлаб ётган бир пайтда 7 - асрда мусулмонлар ҳозирги фан тилидаги гигиенани, яъни шахсий озодалик ва поклик  ва парҳезкорликнинг энг юқори чўққисига чиққан эди. Ҳозирда ҳам ҳақиқий мусулмонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб, ушбу суннати саниййани сақлаб келмоқдалар. Шундай суннатлардан бири таомланиш одобидир.
Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  қуйидагича марҳамат қиладилар:
 
عَنْ عُمَرَ بن أَبِي سَلَمَةَ، قَالَ: أَقْعَدَنِي رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ مَعَهُ عَلَى طَعَامٍ ،فَقَالَ لِي :"سَمِّ اللَّهَ، وَ كُل بِيَمِينِكَ، وَ كُلْ مِمَّا يَلِيكَ".
 
“(Овқатнинг аввалида) “Бисмиллаҳ” дегин, ўнг қўлинг билан егин ва ўз олдингдан егин”
Имом Нававий дейдиларки: “Лекин мевада эса хоҳлаган жойидан танлаб еяверади”
“Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун унинг атрофидан енглар. Ўртасидан еманглар”
Имом Нававий дейдиларки: Нон ҳам шу каби.
“Ким бир идишда овқат еса, сўнгра уни яласа, ўша идиш унга истиғфор айтади”
Ҳаким Ат Термизий дейдилар: “Мўмин банда шайтон деган душманидан “Бисмиллаҳ” билан сақланади, агар овқатланаётганда “Бисмиллаҳ” ни айтса, шайтон ундан итни қувгандек қочади. Аммо таомни еб бўлиб, унинг идишини ялаб қўймаса, шайтон келиб уни ялаб қўяди. Агар банда идишни ялаб қўйса, шайтондан ва унинг ялашидан омон қолади. Идиш эса унга миннатдорчилик тариқасида истиғфор ва салавот айтади”. Жонли мавжудотлар ва жонсиз нарсаларнинг Аллоҳ таолога тасбиҳ ва зикр қилишлари Қуръони каримда зикр қилинган:
“Осмонлару ердаги барча нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтади. У зот ғолиб ва ҳикмат эгасидир”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар. Бир киши: “Идишга тушиб қолган нарсани кўрсамчи?” У зот: “Олиб ташла”, дедилар. “Мен бир нафасда ича олмайман”, деди. “Ундай бўлса, қадаҳни оғзингдан узоқлаштир”, деб марҳамат қилдилар. 
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Туяга ўхшаб бир ҳўпламда ичманглар. Икки ва уч ҳўпламда ичинглар. Ичаётганда:“Бисмиллаҳ” денглар, ичиб бўлиб: “Алҳамдулиллаҳ” деб айтинглар” .
Дарҳақиқат, мукаммал динимизда барча нарсага фасоҳат билан ёндашилади. Инсоннинг жамоат жойларида ўзини яхши тутиши, ҳар қандай одобларга эътибор бериши, унинг маданияти, инсонийлигидан далолатдир. 
 
Волидаи Абдулазизхон 
жоме масжиди имом хатиби: 
Кудратов Зариф
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram