Таълим-тарбия ислом нигоҳида
18 октябр 2015 й.
1339 марта ўқилди.

 Таълим-тарбия ислом нигоҳида

 
Ислом таълимоти ўтмишда яратилган барча илоҳий илмларни, инсоний тажриба ва фазилатларни умуминсоний қадрият сифатида ўзига жамлаган.
Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда баён этилган ахлоқий ғоялар инсоният маданияти хазинасига қўшилган улкан ҳисса эканлиги жаҳон миқёсида аллақачон тан олинган.
Қуръони Карим сураларида эзгуликка, ҳалолликка, покликка даъват этилади. Бунга амал қилганларга жаннат ҳузур-ҳаловати ваъда этилган. Ёвузлик                     қилганлар учун эса дўзах азоби муқаррарлиги эслатилган.
Ҳадисларда ахлоқий йўл-йўриқлар талқин этилади, инсон шаънига, унинг қадр-қимматига доғ туширадиган разил иллатлар қаттиқ қораланади.
Илм эгаллаш, ҳалоллик, тўғрисўзлик, садоқат, адолатлилик, меҳр-оқибат, ота-онага бўлган ҳурмат, етимларга, қўни-қўшниларга, камбағалларга ғамхўрлик, сахийлик, поклик, омонатга хиёнат қилмаслик, диёнат каби ахлоқий сифатлар улуғланади.
Ҳадиси шарифларда илм тўғрисида бундай дейилган:
“Илм эгалланг. Илм саҳрода дўст, ҳаёт йўлларида раҳбар, қайғули дамларда мададкор, одамлар орасида зебу зийнат, душманларга қарши курашда қуролдир”,  “Мўминларнинг афзали хулқ-атвори яхшиларидир. Садақанинг афзали мўмин киши илм ўрганиб, сўнг бошқа мўмин биродарларига ўргатишидир”, “Фарзандларингизни иззат-икром қилиш билан бирга ахлоқ-одобини ҳам яхшиланглар”.
Шунингдек, ҳадисларда ёмон хулқ, кибр-ҳаво, адоват, ҳасад, ҳиёнат, ёлғончилик, мунофиқлик, порахўрлик, бузуқлик каби иллатлар қораланади, улардан йироқ бўлишга тарғиб этилади.
Узлуксиз таълим тизимида таълим олаётган ҳар қандай йигит-қиз қандай босқичда таълим олишидан қатъи назар, бу муқаддас манбаларда айтилган муборак сўзларга амал қилса, нур устига нур бўлар эди. 
Таълим-тарбия масканларида ёшларимизга таълим берар эканмиз, уларга замонавий таълим билан бир қаторда ота-боболаримиз, ўтмиш авлодларимиз учун дастурул-амал бўлиб хизмат қилган ва ҳозирги кунда ҳам жуда қимматли кучга эга бўлган ушбу муқаддас манбаларга мурожаат этишимиз ҳам фарз, ҳам қарздир.
 
Эркин ҚУДРАТОВ
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram