Тарбия- аёл зийнати.
09 январ 2017 й.
1303 марта ўқилди.

 Тарбия- аёл зийнати.

Барча мавжудоту-махлукотлар яратгувчиси Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт килиб яратди. Нозик хилкат соҳибалари- аёллар жамиятимизнинг бир қисми бўлиб ҳисобланади. Аёл деганда аввало кўз ўнгимизда оналаримиз гавдаланадилар. Жамиятимиздаги аёллар жисмоний жиҳатдан соғлом, маьнавий жиҳатдан баркамол бўлсалар бутун жамиятимиз соғлом бўлади. Чунки азиз фарзандларимиз оналари сабаб дунёга келадилар ва биринчи таьлим-тарбия ва одоб-ахлоқни оналаридан ўрганадилар. Келажагимиз меваси-фарзандларимизнинг салоҳияти ҳар томонлама аёлларимизга боғлиқ. Шу учун ҳам бугунги кун аёли солиҳа, илму-маьрифатда пешқадам бўлмоғи лозим. Самовий динларнинг сўнгиси ислом динида оилали аёлнинг зиммасига қатор вазифалар юклатилиши баробарида, оилада у ўз ҳақ-ҳуқуқларига ҳам эга эканлиги айтилган. Ривоят қилинишича, саҳобалар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан: “Зиммамизда хотинларимизнинг кандай ҳаклари бор? -деб сўрашганда, У зот соллоллоҳу алайҳи ва салламдан:"Еганингизда уни ҳам едирмоғингиз кийганингизда кийдирмоғингиз, юзига урмаслик, қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, аразлаганда уй-дан чиқмаган ҳолда ўринни бошқа қилиб ётмоқлик"-дедилар. (Абу Довуд ривояти). Бизнинг юртимизда аёлларга илм олиш, касбу-ҳунар эгаллаш, турли корхоналарда раҳбар бўлиб ишлаш ҳақ-ҳуқуқлари берилган. Шунга биноан аёлларимиз  ҳам берилган ҳуқуқлардан оқилона  фойдаланиб, аёллик иффати, оиладаги бурчларига ўз шаьнларига доғ туширмасликка ҳаракат қилишлари зарур. Ризоуддин ибн Фахруддин ўзларининг "Оила" номли асарларида:"Хотунлари тарбияли бўлган халқ-тарбиялию, хотунлари тарбиясиз бўлган халк тарбиясиз, хотунлари тиришқоқ, тадбиркор, иродали бўлган халқ - бою, хотунлари ялқов ёки исрофгар халк фақир бўлиши аниқдир" - деб ёзганлар. Демак оиламизнинг асл устуни бўлган аёлларимиз қанчалик тадбиркор, иродали ва тарбияли бўлсалар оила қўрғони шунча мустаҳкам бўлади. Агар аёлларимиз дангаса, ялқов ва исрофгар бўлсалар оиладан файзу-барокот кўтарилади. Тарбияли аёллар ота-онаси, эри ва боласини бутун оила хулқини ва оиласига муносабатли бўлган дўсту қўшниларини тарбияси ҳусни-хулқи билан мамнун қилади. Аммо тарбиясиз аёл бунинг аксидир. Ўзи ҳам бахтсиз оиласи ҳам барбод бўлади. Аёлларимизнинг киядиган бахмалу-ипак либослари, зеб берадиган олтину-кумуш тақинчоқлари зийнат эмас, балки олган тарбиялари зийнатдир. Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлидан адаштирмасин. Опа-сингилларимизга шарму-ҳаё, иффатни ҳамроҳ айласин.
 
 
Бухоро шахар Сайфиддин Бохарзий
 масжид имом- хатиби Р.Камолов.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram