Тежаган хор бӯлмайди
04 апрел 2019 й.
385 марта ўқилди.

                                                     

    Тежаган хор бӯлмайди 

        Аллоҳ таоло бутун ер юзини одамлар яшайдиган, тирикчилик қиладиган масканга айлантирган. Бешик гӯдак учун қандай ӯрин бӯлса, ер ҳам инсон учун шундай қароргоҳдир.Қуръони каримда: “Ерни эса  (ёйиб) тӯшаб қӯйдик. Бас, (Биз) нақадар яхши ёювчидирмиз!" дейилади (Зориёт, 48 оят). Дӯнёдаги барча нарсалар ӯлчовли, ӯз вазифасини бажариш баробарида инсонларга хизмат қилиш учун яратилган.
      Қуръони каримда барча жонзот ва қушлар инсонлар каби "уммат" экани таъкидланиб, одамлар атрофидаги нарсаларга ҳам раҳм-шафқатли бӯлиши айтилган. Динимизда ҳайвонларга зулм қилиш ёки мақсадсиз ӯлдириш гуноҳ. Чунки, инсонлар фойдаси учун яратилган нарсаларга тазйиқ ӯтказиш ношукрлик бӯлади.
       Қуръони каримда бундай марҳамат қилинган:"Энди инсон ӯзининг таомига (ибрат кӯзи билан қуйидаги неъматларимизга бир) боқсин: Биз (осмондан) сувни мӯл ёғдирдик. Сӯнгра Биз унда донларни ундирдик, узум ва кӯкатларни, зайтун ва хурмоларни, қалин дарахтзор боғларни, мева-ю гиёҳларни ҳам. (Буларни) сизларнинг ва чорва ҳайвонларингнинг истеъмоли учун (яратдик) (Абаса,24-32). Шу боис ҳам шариатда жамиятга фойдали нарсаларни йӯқотиш, зарар етказиш ва исроф қилиш ҳаромдир.
        Ҳадисларда экилган ҳар бир дараҳт ё ӯсимлик айтган тасбеҳининг савоби уни эккан кишига бӯлиши айтилган. Банда вафот этганидан сӯнг ӯргатган илми, қурган масжиди, солиҳ фарзанди бӯлса ёки йӯл, кӯприк солган, ариқ, қудуқ қаздирган ё бирон кӯчат эккан бӯлса, уларнинг савоби унга етиб туради.
         Абу Дардо (розиаллоҳу анҳу) ёнғоқ кӯчати экаётганларини кӯрган бир киши:"Эй муҳтарам зот, улуғ ёшда бӯлсангиз, бу экаётган ёнғоғингиз фалон йилдан сӯнг мевага киради-ку?"деганида, у зот:"Мевасини бошқалар истеъмол қилаверсин, менга савоби етади", деган эканлар.
        Ер юзида Аллоҳ таоло " осмондан мӯл ёғдирган" сув бӯлмаса, ҳаётни тассавур қилиш қийин. Анбиё сурасининг 30-оятида барча тирик мавжудот сувдан пайдо қилингани таъкидланган. Ҳолбуки, сувни ифлос ва исроф қилмаслик ва ундан тежамли фойдаланиш зарур бӯлади. Ҳатто Пайғамбаримиз  (алайҳиссалом) оқиб турган дарёдан олсак ҳам исроф қилмасликни буюрганлар. Демак, атроф муҳитга ва табиатга меҳр-шафқатли ва адолатли бӯлишимиз, бобо-бувиларимизнинг ариққа супурма, сувга тупурма каби ӯгитларига амал қилишимиз керак.

Когон туман “Шохи-Нажаф” жоме  
          масжиди имом хатиби Асадов Хусен           
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram