Тежамкор қашшоқ бўлмас
20 сентябр 2017 й.
2083 марта ўқилди.

Тежамкор қашшоқ бўлмас

       Исломда қандай сарф-харажат бўлмасин, унда манманлик ва исрофга йўл қўймаслик доим таъкидланган.

     Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтади: “Улар нафақа қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир”. (Фурқон сураси, 67-оят).

  Араб тилида “ нафақа” ибораси мол-пул сарфлаш маъносини англатади. Демак мусулмон киши молу-мулкини сарфлашда доим мўътадил бўлиши керак экан.

    Исломда шахсий мулкчиликка кенг йўл берилган. Аммо ҳавойи нафсига берилиб сарф қилишга ҳам йўл қўйилмайди. Молу-мулкини беҳуда, ноўрин сарфлайдиган одам “ сафийҳ” – “ эсипаст”дейилади. Ким сафийҳ бўлса, маҳкаманинг ҳукми билан унинг моли музлатиб қўйилади. Керак бўлганда маълум миқдори берилади, қолгани сақлаб турилади. Шу билан бирга, ўта хасислик қилиб бола-чақасини, қарамоғидагиларни қисиб, уларни ҳақларини бермаса, маҳкама томонидан уларни ҳақлари олиб берилади.

  Исрофгарчилик мўминга тўғри келмайди, мусулмон киши молини тежаб, зое қилмасдан, тадбир билан ишлатади.

   Ҳозирги тўйларимизга бир назар ташласак исрофгарчиликларимиз ниҳоят даражада кўпайиб бориятганига гувоҳ бўламиз. Ҳатто бу исроф, ортиқча сарф-харажатлардан халқимизнинг ўзи ҳам қийналиб қолиятганини айтияпди. Яқинда Президентимиз Ш. Мирзиёев маданият ходимлари билан ўтказган йиғилишларида вертуал қабалхонага тўй ва маракаларимизни тартибга солиш лозимлиги масаласида кўплаб мурожатлар келиятганини инобатга олиб, бу боради алоҳида қарор қабул қилиш, низом ишлаб чиқиш лозимлигини топшириғини бердилар.  Тўйларимиздаги дабдабабозлик, ман-манлик ва кимўзарга қилинаётган ортиқча, миллийлигимиз, урф-одатларимиз, қадриятларимизга зид бўлган исрофлардан воз кечиш кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

   Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Набий алайҳиссалом айтдилар: “ Албатта, Аллоҳ сизларга қийлу-қолни ( деди-дедини), кўп саволни ва молни зое қилишни ёмон кўрди”.

  Ҳадисда ман қилинган амаллардан бири-молни зое қилишдир. Мусулмон ҳалол йўл билан молни топиб кейин уни беҳуда ҳою-ҳавасга, риёкорликка, хўжакўрсинга, одамлар орасида шуҳрат топиш ишларига ва ҳаром-ҳариш ишларига сафлашлиги молни зое қилиш ва исроф қилиш ҳисобланади.

   Бу иш Аллоҳ таоло берган молу-мулк неъматини беҳуда сафлаш бўлади. Оқибатда киши ўзига ҳам, яшаб турган жамиятига ҳам зарар келтиради.

  Аллоҳ таоло каломида айтади: “ Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилгувчиларни севмас”. ( Аъроф сураси 31-оят).

    Бугунки кунда баъзилар молни тежамасдан, кўрпага қараб оёқ узатмасдан фалончи қилди мен ҳам қилишим керак, у бунақа тўй қилди мен ҳам шунақа қилишим шарт, у фалон тўйхонага қилди мен ҳам ўша жойга қиламан, у фалон сўмлик кўйлай кийди мен ҳам кияман, фалончи дугонамга фалон сўмлик тақинчоқ олиб берган эканлар менга ҳам шунақасидан, фалончи дўстим 20 та бир хил мошина айтган экан менга ҳам айтасиз, фалончи қўшнимиз фалон санаткорни чақирибди менга ҳам ўшани чақирасиз ... деб, кимўзарга ўтиб, ман сандан қолмайман, сани тўйингдан ҳам зўр қилиб ўтказаман қабилида кишиларимизни тўйдан кейин қарзга ботиб, қарзни тўлашга қийналиб ҳар кунлик  жанжал орқасидан қон босими кўтарилиб, касалхонага тушиб, қийинчилик ва қашшоқлик ва машаққат ва муҳтожликда қолиятганлари ҳеч биримизга сир эмас. Булар озчилик аммо мусибат қолганлар ҳам шуларга қараб интилиятгани. Шунақанги тўй қилиятганларга қилманг, ортиқча сарф-харажат, шароитиз йўқ, ундан кўра келин-куёвни бошқа зарурий эҳтиёжларига, уйига, ўқишига, ишига, касбу-ҳунар эгаллашига харажат қилинг. Дастурхон тўйига ҳам, сарпо кийди хатмга ҳам, эрталабги ошга ҳам,  кечқурун зиёфатга ҳам ўша одамлар келса. Энди “Топганинг тўйга кетсин” деган дуо, ижобат бўлиб қолиб ҳамма топган пулимизни битта никоҳ тўйига сарфлашимиз керакми. Ёшларни кейинги ҳаётларини фаровонлиги, саломатлиги, соғлом авлодни дунёга келтиришлари учун, ишлаб чиқариш, саноат, тадбиркорлик, фарзандларини камоли, таълим-тарбияси, дину-диёнатига қачон харажат қиламиз деб тушунтирсак Ҳа энди одамлар қилияпдида, қилмасак бўлмайди, қудаларга қараб иш қилимиз-да, мани ўзимга қолса қилмайман каби бир қанча баҳоналарни эшитамиз. Тўйни ким қилияпди? “ Ўзимиз”.Тўйбоши ким? “ Ўзимиз”. Кимнидир кутишимиз керак эмас.  Ҳаммамиз ўзимиздан бошласак, бир бўлиб тўйларимизни тежамкорликда ўтказсак қолганлар ҳам биздан ўрнак олади.

    Бу ҳолни кўриб Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг “ Тежамкор зинҳор қашшоқликка учрамайди” деган мазмундаги ҳадислари нечоғлик ҳақиқат эканини англаб оламиз.

    Бу ҳамма жойда ҳам шундай дегани эмас. Баъзи оилаларимизнинг маҳалла билан, кекса, тажрибали, ёши улуғларимиз билан маслаҳатлашиб, тартибли, ихчам, чиройли ибратли тўйларни ўтказаётганлари ҳам борлиги кишини хурсанд қилади.

    Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳонинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳу билан тўйлари қандай бўлган?

   Тўй кечаси Расулуллоҳ алайҳиссалом куёв бўлмиш Ҳазрати Алига :

“ Эй Али, келинга бир тўй ҳам қилиш керак”, дедилар.

Шунда Саъд ибн  Муъоз розияллоҳу анҳу: “ Менда бир қўчқор бор!” деди.

  Ансорийлардан ( Мадина аҳлидан ) бир гуруҳи бир неча соъ жўхори жамлаб келишди. Ана ўша нарсалардан тўй зиёфати уюштирилди. Ҳазрати Али кабағал, ҳеч нарсалри йўқ эди. Атрофларидаги саҳобалар, дўсту - қариндошлари бошчилигида никоҳ тўйи ҳамжиҳатликда, маслаҳатлашилиб, ихчам, камчиқим, исрофгарчиликсиз ўтказилди.

   Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Зайнаб онамизга уйланган вақтларида ҳам битта қўй сўйиб тўй қилган эканлар. Биз мусулмонлар шу зотни умматларимиз. Шу зот билан жаннатда бирга бўлишни истаймиз. Шундай экан  тўйларимизга ҳам бир эътибор қилиб фақат ўзимизни эмас атрофимиздагиларни ҳам ўйлайлик. Бизни имконимиз бордур аммо қўшнимизни имкони йўқ. Биз битта эмас юзта қўй сўйиб тўй қилишга шароитимиз бордур лекин ака-ука, опа-синглимиз, маҳалладошларимизнинг ҳаммасига ҳам бу шароит йўқ. Шунинг учун тўйларимизни ҳаммамиз бир хил дабдаба қилмасдан, енгил, камчиқим қилиб ўтказайлик агар кўп бўлса эртаси куни юзта қўйни сўйиб фақир, муҳтожларга садақа, эҳсон қилайлик. Бугун бу масалага бизга ибрат бўладиганлар озчиликни ташкил қилса ҳам бор. Баъзи давлатмандларимиз уйланишга шароити бўлмаган йигитларни уйланишига кўмак берияпдилар.

   Абу Бакр Хароитий «Макоримул ахлоқ» китобларида Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бир мусулмон биродарининг ҳожатини раво қилишга интилса, Аллоҳ таоло унинг ҳар бир қадамига 70 та савоб ёзади ва 70 та гуноҳини кечиради. Агар унинг ҳожатини раво қила билса, онадан туғилгандек гуноҳдан фориғ бўлади. Агар ёрдам бераётган ҳолатда вафот этса, ҳисоб-китобсиз жаннатга киради», – дедилар».

    Бу ҳожатбарорлик, саховатпешалик жамият орасидаги бойлар ва фақирларни орасидаги иттифоқлик ва иноқликни кучайишига сабаб бўлади.  Тўйҳоналаримизнинг аксарида икки – уч гуруҳ меҳмонлар келиб кетса тўядиган неъматлар қўйилмоқда. Аллоҳ таоло зиёда қилсин, ош бўлсин. Аммо зиёдалик неъматни ўз ўрнига ишлатиш ва шукр билан бўлади. Қани энди шунча қилган харажатимзга яраша икки-учта муҳтожларимизни тўйини қўшсак. Ана ўшанда барака, файз, меҳр-оқибат, неъматларни зиёда ва давомийлиги бардавом бўлади. Аллоҳ таоло рози бўлади. Халқ миннатдор, фақирлар хурсанд, дуолар ижобат, жамиятдагилар орасидаги алоқалар мустаҳкам бўлади. Ҳозир неъмат бор, молу-давлат бор,  харажат қилияпмиз, вақтида унумли фойдаланиб, икки дунёмиз учун ажр-савоб олиб қолишга интилайлик. Чунки неъматлар доимий эмас. Бугун бизнинг қўлимизда эртани Аллоҳ таоло билади. Агар неъматлар берилганда уларнинг шукрини адо қилмасак, исроф ва ман-манликка қадам қўйишга давом этсак биздан олиб бошқага беришга Роббимиз қодир Зот.

     Хулоса қиладиган бўлсак ўтказаётган тўйларимизни тартибли ва камхаржли қилиб ўтказайлик. Атрофимиздагиларга қийин қилмайлик. Агар имконимиз бўлса, ортиқча молимиздан заифларга, хайру-саховатга ажратайлик. Зеро пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтганларидек: “ Ҳақиқий мусулмон ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради”-деб. Дунёмиз билан охиратимизни обод қилайлик.  Аллоҳ таоло бир-бирларимиз билан ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшамоқлигимизни насиб айласин.    

 

 Ғиждувон туман   

« Соктари » жомеъ

масжиди имом хатиби:                                              Жасурбек Латипов.

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram