Тил офати
13 май 2016 й.
1417 марта ўқилди.

                                                               Тил офати

 
    Хуросон ҳукумдори Ҳусайн Бойқаро илм толибларига сабоқ бераётган  доно вазири  Алишер Навоийга яқинлашиб, кўрсатгич бармоғи билан бошини  кўрсатди. Навоий  ҳазратлари ҳам  кўрсатгич бармоғи билан тилларини  кўрсатдилар. Ҳукумдор бу  ишорадан бош  чайкади – ю, илм толиблари даврасига яқинлашмай, изига қайтди. Бу  ҳолатни кузатиб турган шогирдлар устоздан  имо - ишоранинг  маьносини сўрадилар.  Устоз бу жумбоқни ечишни уларнинг ўзларига ҳавола этди. Улар  қанча  ўйлашмасин,  тайинли жавоб топа олишмади. Шунда  жавобни  устознинг ўзлари бердилар. Имо-ишорада  мураккаб  маьно  яширинмаган. Жавоб  жуда  оддий  дўстим  Ҳусайн мендан “Бошга  балони  нима  келтиради”, - деб  сўрадилар. Мен  эса унга: “Тил”, -деб жавоб  килдим.
    Дарҳақиқат ширин тилли инсон атрофдагиларни яхшиликка бошлаш ва  ёмонликдан  қайтаришда чиройли муомала асосий  ўринда туради. Акси бўлса инсон бошига турли  маломат ва офатлар келишига сабаб бўлади.
    Абдуллоҳ ибн Масьуд розияллоҳу анҳу:“Тилдан кўра қамокда туришга ҳожатлироқ  нарса  йўқ”, деганлар.
     Мухаллад ибн  Ҳусайн: “Эллик йилдан бери кейин узр айтишга сабаб бўладиган  бирор оғиз сўз айтмадим”, деган эканлар.
  Буюк  алломаларимиз ўгит ва насиҳатлари барчамизга ибрат ва дастурул-амал  бўлсин.
 
 
 
                       Чашмаи-айюб  жомиь  масжид  имом
  хатиби      Амон  Рахимов.  
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram