Тилингизни ёмон гаплардан, бекорчи сўзлардан сақланг.
16 январ 2019 й.
975 марта ўқилди.

 

 Тилингизни ёмон гаплардан, бекорчи сўзлардан сақланг.

Аллоҳ таоло инсонларга сон-саноқсиз неъматларини берган. Улар ичида вужуднинг соғ-саломат бўлиши энг улуғ неъматлардан биридир. Бу вужуд инсонларга берилган омонат ҳисобланиб,уни хайрли ишларда ишлатишга ва ёмон ишлардан сақлашга шариатимиз амр қилади. Тил инсоннинг жисман кичик аъзоси бўлса, аммо масъулият ва вазифа жиҳатидан эътиборга молик аъзосидир.
Абу Саид Худрий айтади: «Бир киши Пайғамбар(с.а.в.) олдиларига келиб: «Эй Аллоҳнинг элчиси, менга васият қилинг», деди. Пайғамбар(с.а.в.) айтдилар: «Аллоҳга тақво қилгин. Чунки у барча яхшиликларни жам қилувчидир. Жидду жаҳдни маҳкам тутгин. Чунки, у мусулмонларнинг (ёки «мусулмоннинг», дедилар) роҳиблигидир». Ва Аллоҳнинг зикрини ва Қуръон тиловатини қилгин. Чунки, у сенга ерда нур, осмонда зикрдир. Яхшиликдан бошқасидан тилингни сақлагин. Шу билан шайтонни енгасан». Пайғамбаримиз(с.а.в.) айтдилар: «Ким мусулмонларни ёмонлашдан тилини тийса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида унинг мусибатига кушойиш беради. Ким ғазабини тўсса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унга қиладиган ғазабидан нажот беради». Ислом дини тилга эътибор беришга ундашининг, уни бефойда ва гуноҳ бўладиган сўзларга ишлатишдан қайтаришининг боиси шундаки, тил қалбга яқин ерда жойлашган, шунингдек, тил қалбнинг таржимони ҳисобланади. Қалб эса, имон масканидир. Демак, инсоннинг имони қай даражада бақувват, қалби қанчалик соф бўлса, унинг тилидан фақат ҳикматли, ширин гаплар чиқади. Ўз навбатида тил қанчалик ёмон гапларни кўп гапирса, инсоннинг қалби қораяди, натижада имони сусаяди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз(с.а.в.) шундай деганлар: "Банданинг имони тўғри бўлмайди, токи қалби тўғри бўлмагунча, шунингдек, қалби тўғри бўлмайди, токи тили тўғри бўлмагунча". Оғзидан чиқаётган ҳар гапни ҳам амалдан деб ҳисоблаган киши тилини фақат Аллоҳ рози бўладиган гапларни гапиришгагина ишлатади. Аллоҳнинг розилиги йўлида қилинган амалнинг ажри эса беқиёс даражада улуғдир. Пайғамбаримиз(с.а.в.) Абу Зарр (р.а.)га қилган васиятларининг бирида: Яъни "Сукут сақлашни ўзингга одат қилгин, чунки сукут сақлашлик, биринчидан, шайтонни қувади, иккинчидан динингни сақлашингга ёрдам беради",- деганлар. Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан, ғийбатдан, бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди. Уни Аллоҳни зикр этувчи, Қуръонни ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади. Тарих китобларида айтилишича, Абу Лаҳаб Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг амакиси бўлишига қарамай, Расулуллоҳ(с.а.в.)га азият бериш учун кўп ҳаракат қилган, уни хотини эса, одамлар ўртасида гап тарқатиб, уларни Муҳаммад (с.а.в.)га қарши гиж-гижлаган. Аллоҳ кофир бўлган кимсалар ҳақида Нуҳнинг аёли ва Лутнинг аёлини мисол келтирди. У иккиси Бизнинг бандаларимиздан икки солиҳ банда қўл остида эдилар. Бас, улар хиёнат қилган эдилар, (Нуҳ ва Лут) Аллоҳ(нинг азоби) дан бирон нарсани у иккисидан дафъ қила олмадилар. Ва уларга «Киргувчилар билан бирга дўзахга киринглар!» дейилди. Нуҳ алайҳиссаломнинг хотини қавмига: «Нуҳ жинни!» деб гап тарқатарди. Лут алайҳис саломнинг хотини эса, уйига келган меҳмонлар ва ўртадаги гап-сўзлар тўғрисида қавмига чақимчилик қилиб, хабаркашлик қилиб гап таширди. Уйни гапини ташқарига чиқарарди. Пайғамбаримиз Аллоҳнинг саломи устиларига ёғилсин. Гап ташувчи жаннатга киролмайди, дедилар: Аллоҳ таоло тил ва дилимизни бирдек ислоҳ қилишимизни барчамизга муяссар айласин.

Пешкў туман «Бобо Араб» жомеъ
масжиди имом хатиби Болтаев Дилшод
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram