Тинликни асраш давр талаби
18 апрел 2017 й.
253 марта ўқилди.

Тинликни асраш давр талаби
 
ХХI  асргa келиб инсоният чегара билмайдиган хавфу хатар ва муаммоларга дуч келди. Глабаллашув ва ахборот оқимининг тезлашуви эса бу муаммоларнинг оқибатларини янада салбий бўлишига олиб келмоқда. Бугунги кунда жанговор қуроллар билан эмас, балки инсон қалби ва онгига таъсир этувчи ғоявий қуроллар билан кураш олиб бориш жараёни кучайиб кетди. Муайян мафкуравий таъсир кучи билан инсонларнинг қарашларини ўзларининг йўналишига йўналтириб, натижада бирор ерлик аҳоли кўмагида ҳар қандай бойлик, табиий ресурсларга эгалик қилиш осон кечади.  Зеро, ҳарбий хужумни куриш ва сезиш, вазият ва ҳолатдан келиб чиқиб тайёргарлик кўриш мумкин, аммо, мафкуравий таҳдидлар ундай эмас.
 Биз яшаб турган даврда ўзга ҳудудларни эгаллаш учун шу ҳудуд аҳолисини қириб ташлаш ёки жисмонан асир қилиб олиш шарт эмас. Юқорида айтилганидак онги ва қалби эгалланган халқ шусиз ҳам душман қўлига таслим бўлади. Бу каби ҳолатларга тушмаслик учун эса бизлардан доим ҳушёрлик ва огоҳлик талаб этилади.
 Президентимиз 1998 йили “Мафкуравий полигон”, 2000 йилда эса “Мафкуравий иммунитет” каби атамаларни илк бора кўллаганликлари бу масала жуда ҳам жиддий эканлигини кўрамиз.
 Албатта, мафкуравий таҳдидларнинг турлари жуда ҳам кўп. Бу хатарларнинг олдини олиш учун юртимизнинг барча фуқароларини тинчлигимиз ва келажагимиз учун дахлдорлик ҳиссини уйғотишимиз керак.
 
Аллоҳ таоло бақара сурасининг 208 оятида шундай марҳамат қилади:
 
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً
 
“Эй иймон келтирганлар исломга ёппасига киришингиз...”
 
Исломнинг маъноларидан бири–тинчлик. У ҳолда оятнинг умумий маъноси, тинчликка тўлиғича киринг, дегани бўлади. Тинчликка тўлиғича кириш эса, инсон қалбининг тинчлигидан бошланади. Сўнгра қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади. Бизга маълумки ҳар қандай жамият оилалардан ташкил топади, яъни, оила жамиятнинг ҳужайраси ҳисобланади. Оилалардаги тинчлик қўни-қўшни, қариндош-уруғлар орасига кўчади. Сўнгра бу тинчлик жамиятга ўтади. Давлат миқёсида тинч яшашга эса, қалби тинч, оиласи тинч, қўни-қўшни, қариндош-уруғи тинч, жамияти тинч бўлганда эришилади.
 Шунингдек, оятдан тинчлик ҳолати ҳукм суриши учун барчаларингиз ўз ҳиссангизни қўшинглар деган маънони ҳам чиқарсак бўлади. Бундан барча қўлига қурол олсин ва хавфсизлик чораларини кўрсин деган маъно эмас, балки, ҳар бир соҳа вакиллари ўз ишларини масъулият билан бажариши лозимлиги келиб чиқади.
 Муҳтарам юртбошимиз 2012 йили 31 август куни “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлиги мажмуасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида айнан шу масалада тўхталиб:
“Дунёда бўлаётган воқеа ва ҳодисалардан ҳамиша огоҳ бўлиш, она-Ватанимиздаги тинч, осойишта ва фаровон ҳаётни янада мустаҳкамлаш учун ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшмоғи, эл-юрт тақдири, келажаги учун дахлдорлик туйғусини дилига жо қилмоғи даркор” деб таъкидлаганлар.
 Президентимиз яна:
“Одамларда “Ҳа, тепада раҳбарларимиз бор экан, улар тинчликни таъминлайди. Хавотир бўлмаслик керак” ва ҳаказо каби фикрлар туғилади. Бунақа қарашларга мутлақо қарши чиқиш керак. Бунақа қарашни умуман қабул қилмаслик керак” деб айтадилар.
Юрт тинчлиги ва келажаги учун давлатимизнинг ҳар бир фуқароси, унда яшайдиган ҳар бир миллат ва дин вакили ўз ҳиссасини қўшмоғи зарур. Бунинг учун ҳар ким ўз васифасини аъло даражада бажариши лозим бўлади.
 
Миржон Эгамбердиев,
Шофиркон тумани бош имоми.
 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:10
Куёш: 06:58
Пешин: 13:10
Аср: 16:30
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:30
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram