ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК ОЛИЙ НЕЪМАТ
07 июн 2015 й.
2557 марта ўқилди.

 ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК ОЛИЙ НЕЪМАТ

 
Маълумки, инсоният хаёти давомида турли мафкуралар уртасидаги карама-карши холатларни бошидан кечирган. Бунинг окибатида узаро келишмовчилик ва нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташласак кайсики юртда тинчлик ва осойишталик карор топган булса, уша жамиятда юксалиш ва тараккиет булган.  
 
Тинч диёр инсонлари халоватда яшаган Хадиси шарифда, Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: Икки неъмат борки аксар инсонлар унинг кадрига етмайдилар: хотиржамлик ва сихат-саломатликдир, деб марҳамат қиладилар. Демак тинчлик ва хотиржамлик Аллох таоло ато этган неъматларнинги бебаҳоларидан биридир.
 
Яратганга шукурлар бўлсинким жонажон диёримизда тинчлик ва осойишталик неъмати хукм сурмокда. Юртимизда яшаб келаётган барча миллат ва элат вакиллари   тинчлик неъматидан бахраманд бўлиб улар ўз хайрли орзу ҳавасларини амалга ошириб ватанимиз тинлиги ва равнақи йулида катта хизматлар қилиб келмокдалар.
 
Дунени айрим нуқталарида рўй бераётган нотинчликлар биродаркушликлар ўша жамиятда яшаб турган айрим кишиларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлмокда. Бундай ҳолатни кўриб инсон тинлик нақадар улуғ неъмат эканлигини ва кадрлаш лозимлигини тушиниб етади. Юртимизда хукм сураётган тинчлик ва хотиржамлик бизларга берилган улуғ неъматлардан биридир. 
Яратган роббимиз жонажон юртимизни доимо Ўзининг панохида асраб халқимизга фаровонликни бардавом қилсин.
 
Бухоро вилояти Вобкент тумани
Кумушкент жомеъ масжиди имом-хатиби А. Раимов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:55
Шом: 18:35
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram