ТИЛ МИЛЛАТНИНГ ҚАЛБ ГАВҲАРИДИР
21 октябр 2020 й.
57 марта ўқилди.

 

ТИЛ МИЛЛАТНИНГ ҚАЛБ ГАВҲАРИДИР.

Тил – бу инсон камолотининг кўзгуси, тил миллат руҳи, шу тариқа тилга бир қанча ташбеҳларни келтиришимиз мумкин. Тил бениҳоя муқаддас ва мўтабар неъмат, у инсон деган мавжудотни шакллантирган, тараққиёт босқичларига олиб чиққан, руҳий комилликка бошлаган, ижтимоий муносабатларга йўл кўрсатган, тафаккур қулфларини ечган, илм йўлида маёқ, зулматларда чироқ бўлган сеҳрли бир жилодир. Шунинг учун ҳам тилга ҳурматсизлик, инсониятнинг ўзига бўлган беҳурматлигидир. 
Қуйида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилни улуғлаш борасида марҳамат қилган ҳадисларини келтириб ўтамиз: “Арабларни уч  нарса учун яхши кўринглар. Биринчиси – чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам арабман. Иккинчиси  – Қуръон араб тилида. Учинчиси  –  Жаннатда у ер аҳлининг тили арабчадир”. (Табароний ва бошқалар ривояти). Ўз она тили бўлмиш араб тилига эътибор қаратганликларини англашимиз мумкин.
 Бежиз эмаски, халқимиз тилга, хусусан, ўзининг она тилига мунтазам муҳаббат билан эътиборда бўлган, уни эъзозлаб ардоқлаган, ўзбек тилининг мукаммаллиги ва бетакторлигидан фахр-у ифтихор қилган.  
Барчамизга асирлар оша сайқал топиб, шакилланиб келган пок миллий, маънавий, маданий она тилимизни асраб-авайлаш, уни ўрганиш ва келажак авлодга мерос қолдириш бизнинг фазилатли бурчимиз ҳисобланади!   

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:46
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram