УЛУҒ ОЙДАГИ МУБОРАК КУН
25 сентябр 2017 й.
1392 марта ўқилди.

УЛУҒ ОЙДАГИ МУБОРАК КУН

Ашуро сўзи арабчадан олинган бўлиб, луғатда “ўнинчи кун” деган маънони англатади. Муҳаррам ойининг 10-куни Ашуро деб номланади. Бу, иншаАллоҳ, бу йил 1 октябрга тўғри келади. Ашуро куни нима жиҳатидан фазилати бунчалик даражада буюк бўлган? Пайғамбаримиз с.а.в.нинг муборак ҳадисларидан бу саволнинг жавобини топамиз:

عَنْ أَبِيهِ ، قَالَ عُثْمَانُ : وَكَانَتْ لأَبِيهِ صُحْبَةٌ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : فَجَرَتْ بِهِمُ السَّفِينَةُ سِتَّةَ أَشْهُرٍ ، آخِرُ ذَلِكَ يَوْمُ عَاشُورَاءَ أُهْبِطَ عَلَى الْجُودِيِّ فَصَامَ نُوحٌ وَمَنْ مَعَهُ وَالْوَحْشُ شُكْرًا لِلَّهِ عَزَّ وَجَلَّ ، وَفِي يَوْمِ عَاشُورَاءَ أفْلَقَ اللَّهُ الْبَحْرَ لِبَنِي إِسْرَائِيلَ ، وَفِي يَوْمِ عَاشُورَاءَ تَابَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ عَلَى آدَمَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَى مَدِينَةِ يُونُسَ ، وَفِيهِ وُلِدَ إِبْرَاهِيمُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ .

Нуҳ а.с.нинг кемалари 6 ой сузиб юргандан кейин ашуро куни Жудий тепалигида тўхтади. Нуҳ а.с. ва у кишининг ҳамроҳлари ўша куни ҳаммалари рўза тутдилар. Ашуро куни Бани Исроил билан Мусо а.с.га Худои таоло Фиръавн дастидан нажот бериб, Нил дарёсини иккига бўлиб берди. Ашуро куни Аллоҳ таоло Одам а.с.нинг тавбаларини қабул қилди. Ашуро куни Юнус а.с. балиқ қорнидан чиқдилар. Ашуро кунида Иброҳим а.с. туғилганлар

У куннинг фазилатларидан бири Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қиладилар:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللَّهُ تَعَالَى عَنْهُمَا، أَنّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:لَمْ يَكُنْ يَتَوَخَّى فَضْلَ يَوْمٍ عَلَى يَوْمٍ بَعْدَ رَمَضَانَ إِلا يَوْمَ عَاشُورَاءَ.

Пайғамбаримиз с.а.в. Рамазон ойининг кунларидан кейинги кунлардан фақат Ашуро кунини фазилатини мақтар эдилар”.

Демак, бу кунни Пайҳамбар с.а.в. интиқлик билан кутган эканликлар маълум бўлмоқда. Савол туғилиши мумкин бунга сабаб нима?

Сабабини Расули акрам с.а.в. Абу Ҳарайрадан ривоят қилинган ҳадисда:

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ - رضى الله عنه - قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « أَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ رَمَضَانَ شَهْرُ اللَّهِ الْمُحَرَّمُ وَأَفْضَلُ الصَّلاَةِ بَعْدَ الْفَرِيضَةِ صَلاَةُ اللَّيْلِ ».

Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойидир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз кечасидаги намоздир”, - дедилар.

Бошқа бир ҳадисда Ибни Аббосдан ривоят қилинади:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ - رضى الله عنهما - قَالَ مَا رَأَيْتُ النَّبِىَّ - صلى الله عليه وسلم - يَتَحَرَّى صِيَامَ يَوْمٍ فَضَّلَهُ عَلَى غَيْرِهِ ، إِلاَّ هَذَا الْيَوْمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَهَذَا الشَّهْرَ . يَعْنِى شَهْرَ رَمَضَانَ

Расулуллоҳ с.а.в.нинг ушбу кун – Ашуро куни рўзасини бошқасидан афзал кўриб, соғиниб ва ушбу ой Рамазон ойи рўзасини истаб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини истаганларини кўрмадим”, -дедилар.

Олдимизда мана шундай улуғ кун бор экан ундан манфаат олмоғимиз, ҳуда беҳуда бекорчилик билан ўтказмасдан, зикр ва дуо ила ўтказмоқлигимиз керак бўлади.

Зеро, бир киши келиб Расулуллоҳ с.а.в.дан сўради: “Ё Расулаллоҳ, Рамазондан кейин қайси ойда рўза тутишлигимизни буюрасиз?” Пайғамбаримиз с.а.в. “Агар Рамазондан кейин рўза тутишлик хоҳласангиз Муҳаррам ойида тутинглар, чунки у Аллоҳнинг ойи. У кунда Аллоҳ таоло бир қавмни тавбасини қабул қилган ва яна бошқа қавмларни ҳам тавбасини қабул қилаверади”, деб марҳамат қилдилар.

Бу куннинг яна бир фазилатларидан бири шуки, Аллоҳ инсоният томонидан қилинган кичик гуноҳларни кечиради бунга далил Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.: Мен Ашуро кунининг рўзасини олдинги ўтган бир йилга каффорот деб ҳисоблайман”, яъни олдинги бир йиллик гуноҳларга каффорот экан.

Имом Нававий: “Бир йиллик кичик гуноҳларни ўчиради. Агар кичик гуноҳлар бўлмаса, катта гуноҳларни енгиллаштиради. Агар улар ҳам бўлмаса, мақому даражотларга кўтаради”,-  дедилар.

Саид по Банди Кушо масжиди

                                                               имом-хатиби Н.Яҳёев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram