Улуғ қомусий аллома, мумтоз шоир
12 феврал 2016 й.
1306 марта ўқилди.

 

Улуғ қомусий аллома, мумтоз шоир
 
Мустақиллигимиз биз ёшларга ҳаққоний тарихимизни, ўтмишимизни, аждодларимизни ўрганишда қалқон бўлди. Ўзбек халқининг тарихи буюкдир. Бизнинг диёримиз кўплаб илм – фан оламининг етук алломаларини тарбиялаб берди. Улуғ қомусий аллома, мумтоз шоир, маърифатли фақиҳ олим Заҳируддин Муҳаммад Бобур Амир Темурнинг 3-ўғли Мироншохнинг эвараси Умаршайх Мирзо хонадонида 1483- йилнинг 14-февралида Андижон шаҳрида таваллуд топган. Бобур Ўрта аср Шарқ маданиятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Хатти Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари ва муқаддас ислом динининг асослари баён этилган “Мубайян” асари бебаҳо бойлигимиздир. Асарга ўз даврида шайх Зайнуддин ибн Қутбуддин ал-Ҳанафий ал-Ҳавофий шарҳ ёзиб уни “Мубаййин” деб атаган. Бугунги кунда мустақиллигимиз шарофати ила ўзбек тилига ўгрилди. 
 
Бобур — янги ёзув кашфиётчиси. Маданият тарихида ёзувларнинг аҳамияти катта. Маънавий меросни, маданият ва санъатни кейинги авлодларга етказадиган муҳим восита — ёзув(хат)дир. Туркийлар ўз узоқ тарихларида кўплаб ёзувлардан, чунончи, турк-руний ёзувидан, араб ёзувидан, уйғур ёзувидан фойдаланганлар. Бобур араб ёзувида савод чиқарган ва умри бўйи шу ёзувда икки-уч тилда матн битган, бу ёзувнинг ифода имкониятлари, ўзлаштириш усулларини яхши билган. Шунинг учун у бу ёзувни янада мукаммаллаштириш, осонлаштириш, сўзни ҳар хил ўқиш нуқсонларини бартараф етиш мақсадида янги ёзув — Бобурий хаттини кашф этди. 
 
Бобур замонида ёзувни янгилаш ёки янги хатни жорий етишга уриниш осон емасди. Чунки араб ёзуви — «Қуръон» ёзуви еди. Шунинг учун Бобурий хаттини амалиётга жорий қилиш ниятида Бобур бу хатда, аввало, Қуръони каримдан икки нусха тайёрлаб, бирини Маккага, иккинчисини Теҳронга жўнатади. “Шоирлиги шоҳлигидан, шоҳлиги шоирлигидан улуғ” ҳазрат Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида ном қолдирган. Ўз юртини тарк этиб, Афғонистон ва Ҳиндистонга юз тутганда Бобур шеъриятида Ватан туйғуси, Ватан соғинчи, унга қайтиш умиди мавж ура бошлади.
 
Толеъ йўқки жонимға балолиғ бўлди,
Ҳар ишниким, айладим хатолиғ бўлди,
Ўз ерин қўйиб Ҳинд сори юзландим,
Ёраб, нетайин, не юз қоролиғ бўлди.
 
 1530 йил декабр ойида, Агра шаҳрида вафот этди ва кейинроқ унинг васиятига кўра фарзандлари унинг хокини Кобулга олиб келиб дафн этдилар.
 
Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур!
Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур!
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқусидур!
 
 
Азизжон Жамолов - Шофиркон туман
“Шайҳи Дарвеш” жоме масжиди имом-ҳатиби.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram