Умр сарҳисоби
03 январ 2018 й.
181 марта ўқилди.

Умр сарҳисоби

Аллоҳга беадад шукурлар бўлсинким, бизни мана шундай мусулмон миллати ичида қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилди. Биз мусулмон уммати ул зотга уммат бўлганимиз билан фахрланиб юрамизки, ул зот бизга ҳаёт оинамиз эдилар. Кунларнинг бирида Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб: “Эй Муҳаммад! Сен дунёдаги эенг хунук одамсан” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тўғри айтдингиз” дедилар. Мусулмончиликни қарангки, ул зот Абу Жаҳлнинг кўнгли оғримасин деб табассум билан чиройли жавоб қилдилар. Кунлар ўтиб ёнларига Абу Бакр разияллоҳу анҳу келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ойга қарадим бир сизнинг муборак юзингизга қарадим, сизнинг юзингиз ойданчиройлироқ экан” дедилар. Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига ҳам: “тўғри айтдингиз” дедилар. Қарангки, Абу Жаҳлни хунук деган гапларини мақуллаган зот ҳазрат Абу Бакрнинг гапларини ҳам хушмуомалалик ва табассум билан тасдиқладилар. Олимлардан бунинг маъноси сўралганда: “Ул зот оина эдилар, ким ул зоти бобаракотга қараса ўзини кўрар эди” дейдилар. Ҳақиқатан ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барчамиз учун оина эдилар, қайси биримиз укишининг ҳаётларига қарасак, ҳаётимиз учун энг зарур ва керакли насларни барчаси топилади.

Венадаги дорулфунуннинг ҳуқуқшинослик куллияси декани, профессор Шибрил 1927 йилда бўлиб ўтган ҳуқуқ анжуманида қуйдагиларни айтган: “Башарият Муҳаммад (алайҳиссалом)дек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши, ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз еаропаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган”. Ҳақиқатан ҳам бизнинг фахримиз бўлган зотнинг гўзал сўзларию гўзал хулқларидан ўзимизнинг ҳаёт дастурхонимизни безатишга барча нозу неъматлар топилади. Ул зот келтирган шариатдан нафақат биз мусулмонлар балким, бутун инсониятнинг ҳаётига фойдали нарсалар топилади. Ингилиз тарихчиси Вилз ўзининг “инсоният тарихи ифодалари” китобида: “Европа ўзининг идорий ва тижорий қонунлари бўйича Исломдан қарздордир”, дейди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келтирган шариат, ҳамма вақт инсониятнинг фойдаси учун хизмат қилган ва қилиб келмоқда. Бу шариат инсоннинг ҳар бир ҳаёт лаҳзасини ҳисоб-китоб қилишга чақиради. Бу ўтиб кетаётган умрда нималар қилганимизни ва қилаётганимизни англамоққа чақиради.  Исломнинг тўртинчи халифаси, жаннат башорати берилган зот, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яқин дўстлари ва Қайноталари бўлган ҳазрат  Умар р.а: “ҳисоб-китоб қилинишингиздан олдин ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинг, амалларингиз ўлчанишидан олдин ўлчаб кўринг” деганлар. Улар жаннат башоратини олган бўлсалар ҳам, амалларини доимо ҳисоб-китобини қилишган.

Бизнинг улуғ зотлармиз ҳаётининг ҳар бир лаҳзасини ғанимат билишган, ҳар бир дақиқада қалбларини Аллоҳга боғлаб юришганидан, бизлардан ана шундай улуғ зотлар чиққан. Улар ўзларидан бирор манфаат қолдириш мақсадида ҳаракат қилишган. Ул зотлар доимо бир-бирларига ёрдимчи бўлишган, яхшиликнинг ёрдамчиси, ёмонликни пешгирифтори бўлишган.

Аллоҳ таоло:

“Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир” (моида сураси 2-оят)

Улуғларимиз ўзларининг ҳар бир кўрган нарсаларидан ўзлари учунибрат олишган, ҳеч бир нарсада қўл силтаб кетишмаган. Улар бугунларини охиргиси деб ҳаракат қилишган.

Аблуллоҳ ибн Умар р.а.дан: Расулуллоҳ с.а.в. менинг елкамдан тутиб шундай дедилар: “Дунёда гўё ғарибдек, ёки йўловчидек бўл”. Шундан сўнг Ибн Умар р.а ҳам: “кеч кирса тонгни кутиб ўтирма, тонг отса кеч киришни кутиб ўтирма, соғлик вақтингда беморлигигда қила олмайдиган ишларингни қилиб ол, тириклигигда вафотингдан кейин асқотадиган амалларни қилиб ол” деб айтиб юрар эдилар. (имом Бухорий ривояти)

Бизнинг Ота боболаримиз ана шундай қийматсиз кишилар бўлишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ҳаётларига татбиқ қилиб юришган. Шунинг учун бизнинг ота боболаримизни дунё танийди, чунки уларнинг ҳаётларининг ҳар бир лаҳзасини китоб мутолаасига бағишлаганлар. Агар бизҳам китобга қарасак, ўзимизнинг ҳаётимизни гўзал амаллар билан бой этамиз.

Зеро шоир айтадики: “Америкага борганимда беҳад китоб, беҳад кино. Бунча китобни ким ўқийдию бунча кинони ким кўради, шунда айтишдики, “юқори табақага доир, бой бадавлат кишилар китоб ўқийди чунки уларга ақл керак. Вақтини нимага сарфлашни билмайдиганлар кино кўришади”дедилар”дейди.

Бизнинг юрт алломаларининг, шиорлари битта бўлган: “ дил баёру, даст ба кор” мана шу шиор билан дунё бизнинг алломаларимизни танийди. Агар биз китобни дўст тутсак, қалбларимизни Аллоҳнинг зикрига машғул қилсак ва ўтатётган умримизни ғанимат билсак, биздан кейинги тарих бизни гўзаллик билан эслайди.

Қўлдан – қўлга ўтиб, бизга келган мулк,

Қўлдан – қўлга ўтиб, борар бошқага.

                                                   (Саъдий Шерозий)

 

                                                           Боло Ҳавз масжиди муаззини Алиев Дилшод

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:57
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram